Истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш сифатини ошириш мақсадида олиб борилаётган модернизация ва реконструкция ишлари: 17 август куни амалга оширилган ишлар — айрим ҳудудлар мисолида.
Сирдарё вилояти:
2021 йил 16 августга қадар аҳоли ва ижтимоий соҳа объйектларига жами 7 950 тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режаси белгиланган бўлиб, режа амалда 8 156 тоннага яни 103 % га бажарилди.
Тошкент вилояти:
Ангрен шаҳрида 37 736 та аҳоли, 388 та юридик истеъмолчилар мавжуд бўлиб, уларга малакали газ ходимлари томонидан хизмат кўрсатиб келинмоқда. Аҳоли истеъмолчиларининг 29 363 тасига табиий, 8 373 тасига суюлтирилган газ етказиб берилади.
Ҳозирги кунга қадар туманда жойлашган 17044 та аҳоли хонадонларига “ақлли” газ ҳисоблаш ускуналари ўрнатилди.
Янги ўрнатилаётган газ ҳисоблагичларига техник хизмат кўрсатиш ва тегишли харажатлар (ўрнатиш, олиб ташлаш, қиёслаш, таъмирлаш) газ таъминоти ташкилотлари томонидан амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари, барча керакли деталлар, хусусан, қувурлар, газ фильтрлари, мурувват, адаптерлар ва пайвандлаш пайчалари ва бошқа керакли деталлар газ таъминоти томонидан аҳоли хонадонларига бепул ўрнатилмоқда.
Чирчиқ, Бўка, Қибрай ШЭТКлари, Зангиота, Ўрта Чирчиқ, Бўстонлиқ, Тошкент, Юқори Чирчиқ ТЭТКлари ишчи-ходимлари паст кучланишли электр тармоқларида модернизация ва реконструкция ишларини олиб бориш қаторида, трансформатор пунктларига концентратор қурилмаларини ўрнатиш чораларини кўришмоқда.
Наманган вилояти:
Янгиқўрғон туманида 10 900 дан ортиқ табиий газ истеъмолчилари мавжуд бўлиб, ҳозирда уларнинг 3 477 таси “ақлли” газ ҳисобдонлари билан таъминланди. Ҳисоблагичларнинг 2985 тасига эса ҳимоя қутилари ўрнатилди.
Чуст тумани Тепақўрғон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига янги 2,1 км масофага замонавий электр тармоқ қуриш учун 68 дона темир-бетон таянч олиб келинди.
Мазкур маҳаллага қўшимча қуввати 250 кВА бўлган трансформатор пункти ўрнатилиши ҳам режалаштирилган бўлиб, ана шу ишлар якунида истеъмолчилар янада сифатли электр энергияси билан таъминланишига эришилади.
Наманган шаҳар, Давлатобод тумани ҳудудида жойлашган "Гулшан" маҳалла фуқаролар йиғини "Мавж" кўчасида 554-сонли трансформатор пунктига уланган, янги қурилаётган 0,4 кВ ли электр тармоғи учун СИП кабеллари тортилмоқда.
Навоий вилояти:
Ғазгон шаҳрининг “Мармаробод” МФЙ ҳудудига 360 дона темир бетон олиб келиб ўрнатилди, эндиликда 14 км узунликдаги СИП кабель тармоқлар тортилиб 5 дона трансформатор пункти олиб келиб ўрнатилмоқда.
Жиззах вилояти:
Жиззах вилоятининг Мирзачўл тумани, Янгидала ҚФЙ ҳудудида 2021 йил Давлат дастури бўйича темир-бетон таянч устунларини ўрнатиш ишлари давом этмоқда.
Зафаробод тумани, Нурафшон ШФЙ ҳудудида давлат дастури доирасида темир-бетон таянч устунларини ўрнатиш, 10/0,4 кВли электр узатиш тармоқларини тортиш, трансформатор пунктини жойлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Андижон вилояти:
Андижон шаҳар “Шўрбулоқ” МФЙ, И.Каримов кўчасидаги аҳоли хонадонларини электр энергияси билан таъминловчи трансформатордан чиқувчи 0,4 кВ электр тармоғидаги томма-том тортилган тармоқ ўрнига янги темир бетон таянч ўрнатиш мақсадида 8 дона темир бетон таянчларни ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.
Шунингдек, шаҳардаги дастурга киритилган яна бир кўча, “Исломобод” МФЙ, Муҳитдинов кўчасидаги трансформатордан чиқувчи 0,4 кВ электр тармоғидаги яна бир томма-том тортилган тармоқ ўрнига 8 дона темир бетон таянчлар олиб келинди.
Бундан ташқари “Навбаҳор” МФЙ ҳудудидаги 684/400 кВА трансформатордан чиқувчи 0,4 кВ электр тармоғига ўрнатилган 6 дона темир бетон таянчларга ёғоч таянчдан демонтаж-монтаж қилиш ишлари олиб борилмоқда.