Истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш сифатини ошириш мақсадида олиб борилаётган модернизация ва реконструкция ишлари: 19 август куни амалга оширилган ишлар — айрим ҳудудлар мисолида.
Навоий вилояти:
Конимех туманида 5 495 та хонадонга жами 167,7 км табиий газ тармоғи, 111 дона газ тақсимлаш қурилмаси орқали табиий газ етказилади. 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида газ тақсимлаш қурилмаларининг барчаси техник тафтиш қилинди. Режадаги 5 км ўрнига 7,1 км газ қувурларини босим остида зичликка синаш ва ҳаво босими ёрдамида тозалаш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, 2,5 км ер ости газ қувурлари прибор усули билан текширилиб, газ сизиб чиқиши мавжуд ёки мавжуд эмаслиги текширилди. 17,3 км газ қувурларида бўёқлаш ишлари олиб борилиб, белгиланган режа ортиғи билан бажарилди.
Ҳозирги кунга қадар, вилоятдаги газ таъминоти икки босқичли тизимга ўтказилган маҳаллалардаги 230 та газ тақсимлаш қурилмаси демонтаж қилиб олинди.
Навбаҳор туманида ҳам бу жараён белгиланган ҳудудларда олиб борилмоқда. Туманда жами 26 та табиий газ билан таъминланадиган маҳалла мавжуд бўлиб, айни кунда ушбу маҳаллалардаги 5327 та хонадонга “ақлли” ҳисоблагич ўрнатилган.
Тумандаги 21 та маҳалланинг газ таъминоти тўлиқ икки босқичли тизимга ўтказилмоқда. Бунинг учун ҳозиргача 23 та газ тақсимлаш қурилмаси демонтаж қилиб олинди.
Самарқанд вилояти:
Самарқанд вилоятида жорий йилда 4,9 км газ қувурларни мукаммал таъмирланиши белгиланган бўлиб, шу кунгача 1,88 км газ қувурлари мукаммал таъмирланди. Режа бўйича реконструкция қилиниши лозим бўлган 6,45 км газ қувурларининг 6,3 километрида реконструкция ишлари амалга оширилди.
Жорий йил вилоятдаги жами 8815 дона газ тақсимлаш қутиларини (ГТҚ) ревизия-тафтиш қилиниши белгиланган. Ўтган ойлар давомида 7 982 та ГТҚ да тафтиш ишлари ўтказилди. Шунингдек, 54 та газ тақсимлаш пунктларини мукаммал таъмирлаш ишлари амалга ошириш белгиланган бўлиб, айни кунгача 51 та газ тақсимлаш қутиларида таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Бундан ташқари, 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик режасига кўра, мавжуд ер усти газ қувурларининг 158 километрида бўёқлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, филиал томонидан 293 км газ қувурлари бўёқланди.
Сурхондарё вилояти:
Куз-қиш мавсуми газ таъминоти корхоналари учун чинакам синов даври ҳисобланади. Шу боисдан, айнан саратоннинг жазирама кунларида “Деновтумангаз” газ таъминоти бўлимида ҳам мавсумда истеъмолчиларни табиий газ билан бир маромда таъминлаш учун керакли тайёргарлик ишлари белгиланган режа асосида олиб борилмоқда.
Тошкент вилояти:
Маълумки, Тошкентни Чимён билан боғлайдиган янги йўл ёқасида, Akfa University кампуси билан туташ боғ марказида Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб «Истиқлол» мажмуаси бунёд этилмоқда.
Қурилиш ишларида "Тошкент ҲЭТК" АЖ тасарруфидаги туман, шаҳар электр таъминоти корхоналари ишчи-ходимлари ҳам фаол қатнашмоқдалар. Хусусан, электр тармоқлари тортиш бўйича белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш, қурилиш объектига зарурий барча материалларни ўз вақтида етказиб бериш учун куну тун меҳнат қилинмоқда.
Қибрай туман электр таъминоти корхонаси томонидан қарийб 1,8 км узунликдаги 2 та траншея қазилиб, ерости кабеллари ётқизилди. Шунингдек, "Марказ" подстанциясидан 3,4 км узунликдаги траншея ва ерости кабель линияси тортилди. Мазкур объектда асосий давлат тадбирлари ўтказилиши инобатга олиниб, 1 та асосий ва яна 2 та захира линиялари тайёр ҳолатга келтирилди ва кучланиш берилди.
Мазкур ишлар доирасида юқоридаги подстанциялар тўлиқ капитал таъмирланиб, ячейкалари янгиланди, жами 17 дона темир-бетон устунлар ўрнатилиб, тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди.
Навоий вилояти:
Навоий шаҳар электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан "Зарафшон" маҳалласида жойлашган "Зарапитан-8" дан "Спитамен-11" га ўтадиган кабель тармоқларида модернизация ва янгилаш ишлари бажарилмоқда.
Фарғона вилояти:
Қува тумани “Қақир” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам электр таъминотини яхшилаш борасида амалий ишлар бошлаб юборилган.
Маҳалла ҳудудидаги мавжуд 2 дона трансформатор пункти юкини енгиллатиш мақсадида қўшимча янги турли қувватдаги 2 дона трансформатор пункти, 165 дона ортиқ янги темир–бетон таянчлари ўрнатилиши ҳамда 4,2 км узунликдаги 0,4–10 кВли янги электр узатиш тармоқлари тортилиши режалаштирилган бўлиб, айни вақтда ҳудудда амалий ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда.
Шу кунга қадар мутахассисларимиз томонидан 2 дона янги трансформатор пункти ҳамда 60 дан ортиқ таянчларни ўрнатиш ишлари бажарилиб, 10 кВли электр узатиш тармоғини қуриш ишлари якуний босқичда олиб борилмоқда.
Наманган вилояти:
Мингбулоқ туман электр таъминоти корхонаси томонидан ҳозиргача "Бешсерка" маҳалла фуқаролар йиғинига 11 дона темир-бетон таянчлар олиб келинган бўлса, бугун яна 30 донаси келтирилди.
Келгусида ушбу маҳалладаги 35/10 кВ "Гулбоғ" нимстанциясидан чиқувчи, 10 кВли "Алами" тармоғига уланган, қуввати 100 кВАли бўлган 44-сонли трансформатор пунктига қўшимча енгиллаштирувчи 1 дона янги трансформатор пункти ўрнатилиши режалаштирилган.
Жиззах вилояти:
Мирзачўл тумани, Дўстлик МФЙ, Улуғбек кўчасида 5 та кўп қаватли уйларда яшовчи истеъмолчилар учун 160 кВА трансформатор пункти олиб келинди.