Истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш сифатини ошириш мақсадида олиб борилаётган модернизация ва реконструкция ишлари: 20 август куни амалга оширилган ишлар — айрим ҳудудлар мисолида.
Навоий вилояти:
Айни кунда Зарафшон шаҳри истеъмолчиларининг суюлтирилган газ таъминотида автоматлаштирилган “Egaz” тизими тўлиқ фаоллашди. Мазкур водийда 1752 нафар истеъмолчига махсус ID-карта тақдим қилинган бўлиб, аҳоли маиший газ баллонни нақд пулда эмас, картадаги электрон маблағи орқали харид қилмоқда.
Йил бошидан буён истеъмолчиларга “Зарафшоншаҳаргаз” газ таъминоти бўлими томонидан маиший эҳтиёж учун 166 минг 400 кг суюлтирилган газ тарқатилди.
Навоий шаҳрида тарғибот ишлари натижасида йил бошидан буён 270 нафар аҳоли ва 134 та улгуржи истеъмолчи ностандарт газ ускуналарини замонавий автоматикали газ ускуналарига алмаштирган.
Тошкент шаҳар:
2021 – 2022 йиллар куз – қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари белгиланган режа асосида олиб борилмоқда. “Юнусободтумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан истеъмолчиларнинг ис газидан заҳарланишининг олдини олиш мақсадида, маҳаллаларнинг ҳар бир хонадонидаги газ пириборлари техник тафтишдан ўтказилмоқда ҳамда ностандарт газ жиҳозларидан фойдаланиб, ўзи ва атрофдагиларнинг ҳаётини хавфга солмасликлари истеъмолчиларга тушунтирилмоқда. Туманда 15 мингдан ортиқ хонадон газ жиҳозлари техник тафтишдан ўтказилди.
Наманган вилояти:
Наманганда “Маҳаллабай” бўйича ишлаш механизми ташкил этилган бўлиб, эндиликда ҳар бир маҳалла кўчалари бир куннинг ўзидаёқ суюлтирилган газ билан таъминланади. Жорий йилнинг 19 август куни вилоятдаги суюлтирилган газ истеъмолчиларига 235,3 тонна суюлтирилган газ етказиб берилиб, 3820 та истеъмолчиларга ID-карталар тарқатилди.
Бухоро вилояти:
Бу бўйича бугун “Бухорошаҳаргаз” газ таъминоти бўлими ҳамда Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда жойларда профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда. Хусусан, газ маромлаш қурилмаларининг созлиги назоратга олиниб, тафтиш қилинмоқда, мавсумда табиий газни бир маромда етказиб бериш мақсадида амалий ишлар кўлами оширилмоқда.
Қашқадарё вилояти:
Қарши шаҳри “Арабхона” маҳалласида 7737 п/м ер усти газ қувурлари бўёқланиб, жорий куз-қиш мавсуми учун шай ҳолатга келтирилди.
Шунингдек, айни кунда, “Олтин тепа” кўчасидаги ер усти газ қувурларида жорий тамирлаш ишлари давом этмоқда. Унга кўра, ҳар-хил турдаги 2660 п/м газ қувурлари жорий таъмирдан чиқариб бўлинди.
Маълумот учун, маҳаллада айни кунда 1349 та табиий газ истемолчилари мавжуд болиб, уларнинг хонадонига икки босқичли тизим доирасида, 1108 дона босим ростлагич ускуналари орнатиб бўлинди.
Қорақалпоғистон Республикаси:
Нукус тумани ЭТК муҳандис-техник ходимлари томонидан 720 м узунликдаги 10 кВт кучланишли ҳаво линияларини тортиш, 160 кВА қувватга эга трансформатор пункти ўрнатиш, 5,1 км масофага 0,4 кВли ҳаво линиясини қуриш ишларини олиб борилмоқда.
Жиззах вилояти:
Фориш тумани, “Ўхум” МФЙ, Мўла қишлоғидаги 0,4 ва 10 кВли электр узатиш ҳаво тармоқлари учун 30 дона темир-бетон таянч устуни олиб келиниб, ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.
Наманган вилояти:
Наманган шаҳрида жойлашган 110/35/6 кВли “Наманган” нимстанциядан чиқувчи 6 кВли тармоғига уланган, “Маданий-Маориф” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 400 кВА қувватга эга бўлган 730-сонли трансформатор пунктида куз-қиш мавсумида юклама ортганлиги сабабли зўриқиш билан ишлаб келаётган эди.
Мазкур маҳалладаги истеъмолчиларнинг мурожаатлари асосида 2021 йил режасига киритилган мазкур трансформатор пункти қуввати оширилиб, яъни қуввати 630 кВА бўлган трансформатор олиб келиб ўрнатилди.
Андижон вилояти:
Подстанциялар хизмати ходимлари томонидан наряд асосида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида Андижон шаҳрида жойлашган “Яйилма” подстанциясида ЛР-110 кВ Л-Яйилма-2 да жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Ҳозирда Қўрғонтепа туманида жойлашган 110/10 кВ кучланишли Тегирмон подстанциясида 2 СШ-10 кВ ячейкалари билан жорий таъмирлаш ишлари соҳа мутахасислари томонидан амалга оширилди.