Нарматов Бехзот Рахматуллаевич “Ўзтрансгаз” АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди
Тайинлов
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Нарматов Бехзот Рахматуллаевич “Ўзтрансгаз” АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди.
Б.Нарматов “Андижоннефт” АЖ бошқаруви раиси, Энергетика вазирлигининг Геология, нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган. Тайинловга қадар Энергетика вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати
21.08.2021
616
Охирги янгиликлар