Истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш сифатини ошириш мақсадида олиб борилаётган модернизация ва реконструкция ишлари: 26 август куни амалга оширилган ишлар — айрим ҳудудлар мисолида.
Андижон вилояти:
“Асака” ГТШда махсус автотранспортларнинг техник ҳолати, ҳар бир маиший газ баллонига қуйилаётган газ миқдори, шунингдек онлайн тизим бўйича ҳар бир тўлдирилаётган маиший газ баллонларни дастурга уланиш жараёнлари кўздан кечирилди.
Шаҳрихон туманидаги истеъмолчиларга 269,7 км узунликдаги газ қувурлари орқали хизмат кўрсатилиб, 272 дона газ маромлаш қурилмалари орқали табиий газ етказилиб берилмоқда.
“Мустақиллик” МФЙ ўрамидаги хонадонларга режадаги сўнгги ҳисоблагичларни ўрнатилди ва “ақлли” ҳисобдонларни ўрнатиш ишлари тўла якунланди. Ўрнатилган барча ҳисобдонлар махсус дастурга уланди ва энди ҳар бир хонадондаги табиий газ сарфи автоматик тарзда ҳисоб-китоб қилинмоқда.
Андижон шаҳар “Истиқлол” МФЙга қарашли кўп қаватли уйларни 0,4 Квли кабель тармоғи яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги сабабли, янгисига алмаштириш учун 410 метр кабель янгиланди.
Шунингдек, “Шолдирама” МФЙда жойлашган кўп қаватли уйларга қарашли 274-сонли трансформатор пунктида 0,4 кВ ли кабелини янгилаш учун чуқур ковлаш ишлари амалга оширилди.
Бухоро вилояти:
Бухоро шаҳар “Зарафшон” МФЙ Мустақиллик кўчасидаги истеъмолчиларнинг электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида қуввати 630 кВА бўлган трансформатор пункти ўрнатиб берилди.
Шунингдек, шаҳарнинг “Ўзбекистон” МФЙ Кончилар кўчасида ҳам ушбу дастур асосида 160 кВА қувватдаги трансформатор пунктини ўрнатиш, электр узатиш тармоғини тортиш учун олиб келинган 16 дона темир-бетон таянчларни қуриш ишлари олиб борилмоқда.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида Қоровулбозор тумани маҳаллаларидаги газ қувурлари, газ маромлаш қурилмалари таъмирланди.
Жорий йилда “Тинчлик” МФЙдаги 2,5 км газ қувурларини қуриш ва таъмирлаш, 11 дона газ маромлаш қурилмаларини эса жорий таъмирлаш ишлари режалаштирилган бўлиб, ҳудудда умумий ҳисобда 4,4 км газ қувурларида таъмирлаш ва бўёқлаш, тиркамаларни тиклаш, тартибга келтириш ишлари бажарилди. 14 дона газ маромлаш қурилмалари эса тўлиқ техник тафтишдан ўтказилиб, 11 донасида таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Наманган вилояти:
Наманган вилоятидаги аҳоли хонадонларига 113 643 дона замонавий “ақлли” газ ҳисоблагичлари ўрнатилди. Ўрнатилган ҳисобдонларнинг барчаси махсус дастурга уланган бўлиб, автоматик тарзда табиий газ исте’молини ҳисоб-китоб қилмоқда.
Самарқанд вилояти:
Самарқанд вилоятида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари қизғин давом этмоқда. Жойларда газ тақсимлаш ва маромлаш қурилмаларининиг айримлари режага кўра, тафтишдан ўтказилаётган бўлса, айримлари жорий ва мукаммал таъмирланмоқда. Жумладан, Паяриқ тумани “Бирлашув” маҳалла фуқаролар йиғинида жолашган ўрта босимли газ маромлаш қурилмалари тўлиқ тафтишдан ўтказилди ва бўёқланди.
Сурхондарё вилояти:
2021 йилда вилоят аҳоли хонадонларига 3061 дона маиший газ баллонларни етказиб бериш белгиланган бўлиб, амалда бугунги кунга қадар 3020 дона аҳоли истеъмолига шартнома асосида тарқатилди. Натижада вилоят бўйича жами газ баллонлар сони 552 652 донани ташкил этиб, аҳолини газ баллонлари билан таъминланганлик даражаси 120 фойизга етказилди.
Олиб борилаётган ишлар натижасида 2021 йилнинг ўтган 1-ярим йиллигида 36,9 минг тонна, ўтган йилга нисбатан 4 минг 757 тонна кўп суюлтирилган газ аҳоли истеъмолчиларига етказиб берилиши таъминланди.
Бугунги кунда Сурхондарё вилоятида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари қизғин давом этмоқда. Жойларда газ тақсимлаш ва маромлаш қурилмаларининиг айримлари режага кўра, тафтишдан ўтказилаётган бўлса, айримлари жорий ва мукаммал таъмирланмоқда.
Жумладан, Қумқўрғон тумани “Янги шаҳар” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган ўрта босимли газ маромлаш қурилмалари тўлиқ тафтишдан ўтказилди ва бўёқланди.
Вилоят истеъмолчиларига суюлтирилган газ етказиб бериш ва ҳисобини юрутишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш мақсадида ID-карталар тарқатиш ва маиший газ баллонларга махсус ёрлиқларни ўрнатиш бўйича ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда.
Тошкент вилояти:
Оҳангарон туманида 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва мавсумни беталафот ўтказиш мақсадида, “Оҳангаронтумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан 2021 йил апрель ойи бошидан бугунги кунга қадар 305 та ГТНларда техник-тафтиш (ревизия) ва бўёқлаш ишлари ўтказилди, 9,4 км. узунликдаги газ қувурлари бўялди. Шунингдек, 134,9 км. узунликдаги газ қувурларида зичликка ва мустаҳкамликка синаш ишлари (опрессовка) ўтказилди.
Тошкент шаҳар:
Жорий йилнинг 25 августига қадар Тошкент шаҳрида табиий газ ҳисоби ва назоратининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш хизмати бўлими томонидан 127 284 та табиий газ истеъмолчилари хонадонларига электрон газ ҳисобдонлари белгиланган тартибда ўрнатилди.