Истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш сифатини ошириш мақсадида олиб борилаётган модернизация ва реконструкция ишлари: 27 август куни амалга оширилган ишлар — айрим ҳудудлар мисолида.
Тошкент шаҳри:
Янгиҳаёт туманидаги аҳоли истеъмолчиларига жами 270 дона газ тақсимлаш пунктлари орқали табиий газ етказиб берилмоқда. Бугунги кунгача 150 донага яқин газ тақсимлаш пунктлари техник тафтишдан ўтказилиб, бўёқланди.
2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида, белгиланган режага асосан Янгиҳаёт туманида 13 та газ тақсимлаш пунктларини янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Ер усти газ қувурларини бўяш ишлари 14,9 километрни ташкил қилган бўлса, чилангарларимиз томонидан 30,9 километр ер усти газ қувурлари бўёқланди.
Сурхондарё вилояти:
Жорий йилнинг январь ва июль ойлари давомида Денов шаҳрида 3,3 км газ қувурларни мукаммал таъмирлаш режаси белгиланган бўлиб, амалда бу кўрсаткич 2,6 км ёки 79 фоизга, 9,9 км газ қувурларини реконструкция қилиш режалаштирилган бўлиб, амалда 8,4 км ёки 84,6 фоизга бажарилди.
Бунинг натижасида 6 981 мингдан ортиқ аҳоли хонадонларида табиий газ таъминоти яхшиланади.
Бугунги кунга қадар 62 261 дона эликтирон газ ҳисоблагич ускуналари, 37 345 дона махсус ҳимоя қутилари ва 15 385 дона босм ростлагичлар ўрнатилган.
Самарқанд вилояти:
Жорий йилнинг иккинчи чорагида самарқандда 2 000 га яқин аҳоли хонадонларидаги қозонхоналарга энергия тежовчи ёндиргичлар ўрнатилди.
Бухоро вилояти:
Бухоро вилоятининг Вобкент туманидаги 11 минг нафардан ортиқ истеъмолчига ID-карталар тарқатилди.
Бухоролик вилояти истеъмолчиларининг 145 минг нафардан ортиғи замонавий ҳисоблагичдан фойданланмоқда.
Тошкент вилояти:
Айни вақтда Ангрен шаҳар ҳудудидаги табиий газдан фойдаланаётган истеъмолчилар хонадонларида маънан эскирган ва эски турдаги газ жиҳозлари ўрнига “Ангреншаҳаргаз” газ таъминоти бўлими ташаббуси билан 106 дона замонавий конвекторли печь, 3 420 дона замонавий тежамкор хавфсизлик автоматикали газ ёндиргич ҳамда 506 дона икки контурли замонавий тежамкор печлар ўрнатилди.
Шу билан бир қаторда хавфсизлик таъминлаш мақсадида 1000 дона зиёд газ сигнализатори хонадонга ўрнатилди ва бу ишлар давом эттирилмоқда.
Навоий вилояти:
Кармана тумани бўйича жами 1 км газ қувурларини мукаммал таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, режа тўлиқ амалга оширилди. 1 236 дона газ тақсимлаш қурилмаларини тафтиш қилиш режаси 1 003 дона қурилмада олиб борилиб, режа 81 фоизга бажарилди.
Шунингдек, 3 км газ қувурлари босим остида зичликка синалиб, ҳаво босими ёрдамида тозаланди. 33,2 км ер ости газ қувурлари прибор усули билан текширилди. 14,6 км қувурларда бўёқлаш ишлари олиб борилди.
Сирдарё вилояти:
Оқолтин туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан тумандаги “Бўстон” маҳалласи “Озодлик” кўчасига 10 кВ ҳаво тармоғини қуриш ишлари олиб борилмоқда.
Мирзаобод туман электр таъминоти корхонаси томонидан “Дўнгариқ” маҳаллада ҳудудидаги 336-сонли трансформатор пунктида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу трансформатор пунктининг яроқсиз холга келган ускуналари янгисига алмаштирилиб, атрофи бегона ўтлардан тозалонмоқда.
Мирзаобод тумани “Наврўз” шаҳарчаси ҳудудидаги “Кичик саноат зонаси”га Мирзаобод туман электр таъминоти корхонаси томонидан 10 кВ ли ҳаво тармоқлари тортиш ишлари олиб борилмоқда.
Жиззах вилояти:
Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани, Бахт МФЙ ҳудудида 2021 йил Давлат дастури бўйича темир-бетон таянч устунларини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.
Зарбдор тумани, Равот МФЙ ҳудудида 2021 йил Давлат дастури бўйича 20 дона темир-бетон таянч устунларини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.