Бугун Энергетика вазирлигининг бир қатор масъул ходимлари ва мутахассисларига “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони топширилди.
Ушбу юксак мукофотлар нафақат Энергетика вазирлигининг, вазирлик мутасаддилигидаги ташкилотларнинг Ўзбекистон энергетика хавфсизлигини таъминлашдаги фаолиятини баҳолаш, балки Ватанимиз форовонлиги йўлида янада юқори кўрсаткичларга эришиш мажбурияти ҳам бўлиб ҳисобланади.
Мамлакатимизнинг энг улуғ ва энг азиз байрами – мустақилликимизнинг 30 йиллигини барча Ўзбекистон фуқаролари билан биргаликда нишонлаш – Республикамизнинг кенг кўламли энергетика инфратузилмасини модернизация ва реконструкция қилиш, иқтисодиётимиз ва аҳолининг электр энергиясига бўлган талабининг ўсиб боришида ишлаб чиқариш қувватларини ошириш бўйича режаларни амалга ошириш ишларини давом эттирмоқдамиз.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати