Истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш сифатини ошириш мақсадида олиб борилаётган модернизация ва реконструкция ишлари: 6 сентябрь куни амалга оширилган ишлар — айрим ҳудудлар мисолида.
Навоий вилояти:
Навоий вилояти Нурота туманида режага киритилган 1 дона газ тақсимлаш пункти капитал таъмирланди. 208 дона газ тақсимлаш қурилмаси тафтиш қилинди. Тумандаги 3,1 км газ қувурлари босим остида зичликка синалиб, ҳаво босими ёрдамида тозаланди. Ер ости газ қувурларининг 3,9 километри махсус мослама ёрдамида прибор усули билан текширилди. 4,2 км газ қувурларида бўёқлаш ишлари олиб орилди.
Аҳамиятлиси, мавсумга тайёргарлик ишлари натижасида тумандаги 246 та хонадонда табиий газ таъминоти яхшиланишига эришилди.
Тошкент вилояти:
Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳасини доирасида Тошкeнт вилоятида бугунги кунда 402 139 та ақилли газ ҳисоблагичлари ўрнатилди.
Хоразм вилояти:
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида Хива шаҳрининг Бунёдкор маҳалласида юклама билан ишлаётган 9055-сонли трансформаторга қўшимча 160 кВА лик янги трансформатор қурилди. Тармоқлар янгиланиб, эски ёғоч устунлар ўрнига янги устунлар ўрнатилмоқда.
Наманган вилояти:
Учқўрғон туманидаги Нуробод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги қуввати 100 кВА бўлган трансформатор ўрнига қуввати 400 кВА бўлган янги трансформатор пункти ўрнатилди.
Андижон вилояти:
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини ижросини таъминлаш мақсадида, Балиқчи туманининг “Дўстлик” МФЙ Наврўз кўчасида янги ўрнатилган 160 кВА қувватдаги трансформатор пунктини “Чинобод подстанциясидан чиқувчи “Олимбек” фидерига улаш ишлари олиб борилмоқда.
Андижон шаҳрининг Эски шаҳар ҳудудидаги Гулистон маҳалласида 35-сонли трансформатор пунктининг 0,4 кВ ли электр узатиш тармоғида реконструкция ишлари амалга оширилмоқда.
Фарғона вилояти:
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан хизматда фойдаланиш учун Фарғона вилоятига 3 дона махсус янги таянчларни ўрнатишга мўлжалланган махсус автотранспорт воситалари етказилди.
Учкўприк тумани “Учкўприк” маҳалласи ҳудудидаги ўта юклама билан ишлаб келаётган 2-сонли трансформатор юкини енгиллатиш мақсадида 1 дона қуввати 250 кВА бўлган янги трансформатор пункти ўрнатилди.
Шунингдек, 1,0 кмдан ортиқ узунликда 0,4-10 кВли электр узатиш тармоғини қуриш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Лойиҳа якуни билан ҳудуддаги 120 дан ортиқ истеъмолчиларни электр таъминоти яхшиланади.
Учкўприк тумани “Фаровон” маҳалласида 10 кВли электр узатиш тармоғи тортилмоқда. Лойиҳа асосида ҳудудга қуввати 250 кВА бўлган янги трансформатор пункти ўрнатилиб, 1,0 км узунликда 0,4-10 кВли электр узатиш тармоғини қуриш ишлари режалаштирилган.
Айни вақтда мутаҳассисларимиз томонидан 10 кВли электр узатиш тармоғини қуриш ишларини якунига етказиш ишлари олиб борилмоқда.
Риштон тумани “Дутир” МФЙ ҳудуди асосан, 10 кВли “Хуррамобод” узатмаси орқали электр энергияси билан таъминланади. Узатманинг жорий йил 2 км узунликдаги қисмини тўлиқ янгилаш режага киритилган бўлиб, айни вақтда янги электр узатиш тармоғи учун 30 га яқин зарур темир-бетон таянчлари олиб келиниб, ўрнатиш ишлари бошланди.
Натижада, тармоқ хавфсиз жойга кўчирилиб, “Дутир” МФЙ ҳудудидаги 350 дан ортиқ истеъмолчиларнинг электр таъминоти яхшиланади.
Жиззах вилояти:
2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича тасдиқланган режа асосида жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Зафаробод туман электр таъминоти корхонаси томонидан Ёрқин ҚФЙ ҳудудидаги 3 дона трансформатор пунктлари мукаммал таъмирдан чиқарилди.