Ғаллаорол магистрал газ қувурлари бошқармасига қарашли диаметри 1020 мм бўлган «Пахтакор-Янгиер» магистрал газ қувурининг I тармоқ 17 км.да содир бўлган қувур ёрилиши ҳақида
МАЪЛУМОТНОМА
Жорий йилнинг 21 октябрь куни соат тахминан 09:47 да "Ғаллаорол магистрал газ қувурлари бошқармаси"га қарашли 1984 йилда ишга туширилган юқори босимли диаметри 1020 мм бўлган «Пахтакор-Янгиер» магистрал газ қувури I тармоғининг 17 км.да ёнғинсиз ҳолатда қувур ёрилиши содир бўлди. Ҳозирда аварияни бартараф этиш ва магистрал газ қувурни ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.
Истеъмолчиларга табиий газ етказиб беришда узилишлар бўлмайди.
22.10.2019
1628
Охирги янгиликлар