Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Япония Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги томонидан ташкил этилган яшил ўсиш бўйича Осиё ҳамкорлиги вазирларининг биринчи йиғилишида иштирок этди.
Унда иштирокчилар “Яшил иқтисодиёт”ни ривожлантиришнинг долзарб масалалари қаторида иссиқхона газлари чиқиндиларининг ўсиши муаммосини муҳокама қилдилар. Сўнгги маълумотларга кўра, атмосферага йилига 51 миллиард тонна иссиқхона газлари чиқарилади ва бу миқдор камаймаяпти. Ва ҳар бир мамлакат ўз мажбуриятлари ва қабул қилинган режаларига амал қилиб, вазиятни яхшилаш жараёнида иштирок этади.
Хусусан, Париж битимига мувофиқ, Ўзбекистон 2030 йилга қадар иссиқхона газлари чиқиндиларини 10 фоизга камайтириш мажбуриятини олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Азим Ахмедхаджаев ўз нутқида қайд этди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида белгиланган мақсадларга эришиш учун Президентимиз ташаббуси билан “яшил” иқтисодиётга ўтишнинг комплекс стратегияси, шунингдек, қайта тикланувчи ва водород энергетикасини ривожлантириш дастури амалга оширилаётганини таъкидлади.
Ўзбекистон ўзининг яшил тараққиёт йўлидаги ҳаракати давомида “яшил” энергияни ривожлантириш ва қайта тикланувчи энергия манбалари улушини кейинги 10 йил ичида 3 баробарга ошириш орқали углерод нейтраллигига эришишга интилмоқда.
2030 йилга бориб мамлакат электр энергиясини икки баробарга, яъни 28 ГВт га кўпайтириш ва электр энергиясининг камида 25 фоизини ҚТЭМ ташкил этишини таъминлаш учун улкан стратегик мақсадларни қўйган, улардан 5 ГВт қуёш энергияси, 3 ГВт - шамол ва 2 ГВт – гидроенергетикани ташкил қилади.
“Ушбу мақсадларга эришиш йўлида жорий йилнинг август ойида мамлакатда 100 МВт қувватга эга бўлган биринчи саноат миқёсидаги қуёш фотоэлектр станцияси фойдаланишга топширилди. Шунингдек, йил якуниига қадар 1,1 ГВт янги қувватларни ишга тушириш режалаштирилган бўлиб, шундан 200 МВт қувват фотоэлектр станциялари улушига тўғри келади”, - деди А. Ахмедхаджаев.
Шунингдек, жорий йилда умумий қуввати қарийб 1 ГВт (957 МВт), шундан 857 МВт қуёш ва 100 МВт шамол энергияси асосида қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича инвестиция шартномалари имзоланади.
Шунингдек, Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ҳузурида қайта тикланувчи энергия ва водород энергетикасини ривожлантириш бўйича илмий-тадқиқот институти ташкил қилиниб, у орқали халқаро ҳамкорлар билан ҳамкорликда қайта тикланадиган энергетика, жумладан, водород соҳасида илмий-тадқиқот ва ишланмаларни ишлаб чиқиш йўлга қўйилгани таъкидланди.
Ҳисобот давомида яшил энергетика соҳаси янада ривожлантириш ва энергия хавфсизлигининг ўзаро боғлиқлиги таъкидланди, бунга эришиш учун соҳада олиб борилган ислоҳотлар, унга ўтишининг прагматизми, шу жумладан, тобора кўпроқ замонавий ёндашувларни ишлаб чиқиш ва қўллаш, нефть, газ, кўмир каби анъанавий ресурслардан фойдаланишда муҳим аҳамиятга эга.
“Янги энергия манбаларидан фойдаланишга ўтиш масаласи нафақат уни жорий этиш ёки кашф этиш, балки зарур инфратузилмани яратиш ва ривожлантириш, энг аввало, атроф-муҳитга энг кам зарар ва инсониятга катта фойда келтирадиган зарур тажрибани олиш масаласидир”, - деди Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари. Мисол сифатида, у Япония, Европа мамлакатлари ва Саудия Арабистонидаги кўмир ёқадиган иссиқлик электр станцияларида юқори технологияли қурилмаларни келтирди. Бу эса асрлар давомида тўпланган тажриба ва мавжуд технологиялар туфайли бир хил минимал кўмир чиқиндилари билан фойдаланиш мумкинлигини исботлайди.
Яшил ўсиш бўйича Осиё ҳамкорлиги вазирларининг биринчи учрашуви ҳар бир мамлакат учун фавқулодда эҳтиёж бўлган яшил ривожланишнинг самарали йўлларини ишлаб чиқиш бўйича халқаро ҳамжамиятнинг ҳаракатларини мувофиқлаштиришда муҳим қадам бўлди.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати