“Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси” да куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш тадбирлари доирасида фойдаланиладиган газга босим берувчи компрессор станцияси ГДКС қурилмаси эҳтиёт қисмлари келтирилди.
Ушбу эҳтиёт қисмларнинг асосий бўғимлари ва мураккаб механизмларини бош пудратчи - корпорации “Mitsubishi Hitachi Power Systems” (MHPS) корпорации буюртмаси асосида тайёрланди, катта габаритдаги айрим қисмлари эса тўлиқ реставрация қилинди.
Мазкур қурилма газ турбинасининг янада самаралироқ ишлашини таъминлаш учун мўлжалланган бўлиб, компрессор станцияси тозаланган газга босим бериш орқали турбина ишлаши учун зарур бўлган босимни яратиб беради, бу эса ўз навбатида фойдали иш коэффициентини оширади.
ГДКС қурилмаси электр станциясининг комбинациялашган циклдаги буғ-газ қурилмалари цехининг асосий жиҳозлари туркумига киради, оғирлиги бир неча тоннани ташкил қиладиган ушбу мураккаб ускуналарни Япониядан келтириш учун уларни қисмларга бўлинган ҳолда ташишга тўғри келди, шу сабабли тез кунларда уларни қайта монтаж қилиш ишлари бошланади, - дейди цех бошлиғи А.Абдуллаев.
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ Матбуот хизмати