Энергетика вазирлиги штаби томонидан Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани, Тошкент МФЙда жойлашган “Тўрақўрғон асфальт саноат” МЧЖга қарашли асфальт ишлаб чиқариш корхонасининг табиий газдан фойдаланиш ҳолатлари текширилди.
Текширув жараёнида корхона томонидан табиий газдан фойдаланиш учун газ таъминоти ташкилоти билан табиий газ етказиб бериш шартномаси тузилмаганлиги ва ушбу истеъмолчи “Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиалининг “ФОССА” дастурида мавжуд эмаслиги маълум бўлди.
Олиб борилган аниқ ҳисоб-китобларга кўра, мазкур корхона томонидан 97 минг 412 куб метр табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланилгани маълум бўлди. Бунинг натижасида газ таъминоти корхонасига етказилган зарар миқдори 97 миллион 412 минг сўмни ташкил этган.
Ушбу ҳажмдаги табиий газ қарийб 10 мингта хонадоннинг 1 кунлик истеъмолини ташкил қилади.
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Наманган вилояти прокуратурасига тақдим этилди.