Жорий йилнинг 19 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Алишер Султанов Қорақалпоғистон Республикасида тизим корхоналари томонидан қишга тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилган ишлар билан танишди.
Хусусан, “Ўзбеккўмир” АЖнинг “Кўмир таъминот” МЧЖ Қорақалпоқ филиалига қарашли Нукус омборида бўлди.
Энергетика вазири филиал раҳбариятига Қорақалпоғистоннинг олис ҳудудларидаги аҳолини кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида кўмир омборидан узоқ бўлган ҳудудларига автотранспорт ёрдамида аҳоли яшаш пунктларича кўмир маҳсулотларини етказиб бериш юзасидан топшириқ берди.
Шу муносабат билан, Койбак (марказдан 50 км), Қирққиз (40 км), Жаслиқ (60 км), Қорақалпоғистон (200 км), Қазахдаря (150 км), Коструба (150 км), Чуқуркак (130 км), Қизилқум (120 км) аҳоли яшаш пунктларига автотранспорт орқали кўмир маҳсулотлари етказиб берилиши йўлга қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати