2019 йилнинг 23-25 октябрь кунлари “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасининг павильонлари ва очиқ майдонларида “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотлар халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда "Ўзэксломарказ” МКМ томонидан Республика вазирлик, идора ва ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилган.
Мазкур тадбирнинг асосий мақсад ва вазифалари маҳаллий корхоналарнинг экспортга мўлжалланган маҳсулотларини намойиш этиш, мамлакатнинг экспорт салоҳияти, жумладан, миллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш, шунингдек, хорижлик шериклар билан барқарор ва узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат.
Халқаро кўргазма экспозициялари қаторида "Ўзбекнефтгаз" АЖ маҳсулотлари ҳам ўрин олган. Булар: автомобиль газ баллонлари, полимер ва нефт маҳсулотлари, олтингугурт, композит ва металл газ баллонлар, полиэтилен қувурлар ва тайёр пластмасса маҳсулотлари.
Кўргазма дастурига кўра, иккита сессияга бўлинган тематик конференциялар бўлиб ўтиши режалаштирилган. Биринчи кун енгил саноат, қишлоқ-хўжалиги шароб ва май ичимликлари тармоғи, шунингдек, карантин ва стандартлаштириш каби соҳаларни ривожлантириш йўналишлари бўйича сессиялар бўлиб ўтди.
Иккинчи кундаги сессияда машинасозлик, металлургия, нефть-газ, кимё, фармацевтика, қурилиш электротехника саноати йўналишлари бўйича маърузачилар иштирок этишди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан Инвестицион лойиҳаларни ривожланитириш Департаменти бошлиғи Х. Тураев маъруза қилди.
Кўргазманинг якуний кунида унинг натижалари сарҳисоб қилинади, имзоланган экспорт шартномалари натижалари эълон қилинади, шунингдек, иштирокчилар орасидан “Энг яхши инновацион стенд”, “Энг куп ташриф буюрувчи стенд” ва бошқа номинацияларда ғолиб бўлганларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.