Жорий йилнинг 4 ноябрь куни Энергетика вазирилиги ҳодимлари томонидан Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги “Асалобод” маҳалласида кўкаламзорлаштириш тадбири бўлиб ўтди.
Экология ва атроф муҳитни асраш – бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бирига айланмоқда. Хусусан, глобал иқлим ўзгариши каби бир қатор муаммолар бугун жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солмоқда.
Шу муносабат билан, юртимизда ўтказилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари доирасида Энергетика вазирлиги ҳам фаол иштирок этмоқда. Хусусан, шаҳар иқлимига мос бўлган кўчатлар экилишига алоҳида эътибор қаратилиб, Яшнобод туманидаги “Асалобод” маҳалласи ҳудудига жами 250 га яқин мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Қайд этиш керакки, Энергетика вазирлиги ва вазирлик тизимидаги барча ташкилотлар томонидан республика ҳудудлари бўйлаб бу каби тадбирлар мунтазам равишда давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати