Бош вазир кубогининг биринчи кунги футбол мусобақаларида Энергетика вазирлиги жамоаси ғолиб бўлди
Бугун, 5 ноябрь куни пойтахтимизнинг “Бунёдкор” футбол академиясининг машғулот майдонларида “Бош вазир кубоги-2021” анъанавий футбол мусобақасининг 1/32 финал босқичи бўлиб ўтди.
Ушбу футбол мусобақалари вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларнинг (43 та жамоа) марказий аппарати ходимлари ўртасида ўтказилмоқда.
Мусобақанинг 1/32 финал босқичида Олий Мажлис Сенати ва Энергетика вазирлиги жамоаси тўп сурди.
Мусобақалар натижасига кўра Энергетика вазирлиги Олий Мажлиси Сенати жамоаси устидан 2:1 ҳисобда ғалаба қозонди.
Мусобақалар давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати
05.11.2021
597
Охирги янгиликлар