Ҳурматли юртдошлар, сизга шуни маълум қиламизки, Aндижон, Наманган, Фарғона шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.22.2019 йилдаги ПҚ-4422-сонли Қарорига, шунингдек "Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш" лойиҳасига бағишланган савдо ярмаркалари ва давра суҳбатлари бўлиб ўтади.
Электр тармоқлари ва газ таъминоти ҳудудий ва минтақавий корхоналари раҳбарларини, кичик ва ўрта саноат корхоналари тадбиркорларини, коллеж ва университетларнинг талабаларини, шунингдек энергия самарадорлигидан манфаатдор бўлган энергия истеъмолчиларини таклиф қиламиз.
Тадбирлар соат 9.00 дан 13.00 гача ўтказилади:
28 октябр куни Aндижон шаҳрида Савдо палатаси биносида
29 октябр куни Наманган шаҳрида Касаба уюшмалари Уйида (Мўлжал Ҳокимият)
30 октябр куни Фарғона шаҳрида (жойи аниқланмоқда)
Саволларингиз бўлса, телефонлар:
+99871 232 04 19 (459), +99871 232 04 19 (342),
+99871 232 64 97, +99871 232 64 71
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги
Лойиҳаларни мувофиқлаштириш гуруҳи
"Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш"