Бугун, 17 ноябрь куни соат 17:10 ларда Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги “Хасково” подстанциясида қисқа туташув натижасида ўчиш содир бўлган.
Бунинг натижасида Тошкент вилоятининг Зангиота, Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Шайхонтаҳур туманларининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминоти узилишлар кузатилмоқда.
Ҳозирда Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг аварияга қарши махсус бригадалари томонидан ушбу носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишлари қисқа вақт ичида якунланади ва электр энергияси таъминоти тикланади.
Шунингдек, мамлакатимизга кириб келган совуқ об-ҳаво оқими, кучли шамол ҳамда қор бўрони электр узатиш тармоқлари ҳамда трансформатор пунктларига шикаст етказмоқда. Бунинг натижасида Республикамизнинг айрим ҳудудларида электр энергияси етказиб беришда вақтинча узилишлар кузатилмоқда.
Ҳозирда махсус бригадалар томонидан ушбу носозликларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.