2016 йилгача иссиқлик электр станцияларида янги жорий этилган юқори технологияли, энерготежамкор ускуналарнинг умумий қуввати 505 МВтни (5,4%) ташкил этган. 2016-2021 йилларда амалга оширилган инвестиция лойиҳалари натижасида қўшимча 5 304 МВт янги ускуналар ишга туширилиб энерготежамкор ускуналарнинг умумий қуввати 5 809 МВтга етди ва иссиқлик электр станцияларининг умумий қувватининг 53% ни ташкил этмоқда. Хусусан:
ИЭС ва ИЭМларда ишга туширилган замонавий, энергосамарадор ускуналар (2016-2021 йилларда амалга оширилган лойиҳалар):
- Тўрақўрғон ИЭС – 900 МВт
- Талимаржон ИЭС – 900 МВт
- Навоий ИЭС – 450 МВт
- Тошкент ИЭС – 370 МВт
- Ангрен ИЭС – 150 МВт
- Тахиатош ИЭС – 560 МВт
- Фарғона ИЭМ – 24 МВт
- Сирдарё ИЭС – 1950 МВт.
“Иссиқлик электр станцияларида” АЖ Матбуот хизмати