Айни кунларда Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясидан 80 километр масофада жойлашган, Наманган вилоятининг Уйчи ва Учқўрғон туманлари туташган ҳудуддаги “Қизил Равот” подстанциясини “Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясининг қурилиши” инвестиция лойиҳаси доирасида тўлиқ модернизация қилиш ишлари якунланмоқда.
1987 йилда қурилган ушбу подстанцияни қайта қуриш дойиҳасига кўра, иккита эскириб қолган трансформатор ўрнига, замонавий талабларга жавоб берадиган, автоматлаштирилган тарзда ишлайдиган иккита 220 кВ янги трансформаторлар ўрнатилди ва ишга туширилди.
Лойиҳанинг қиймати 12,6 млрд.сўмни ташкил этиб, нимстанцияни қайта қуриш ишлари бош пудратчи “4-сонли монтаж бошқармаси” акциядорлик жамияти томонидан олиб борилди.
Жорий йил декабрь ойи ўрталаригача ВЛ -220 кВ “Тўрақўрғон ИЭС – “Қизил Равот” нимстанцияси кириш-чиқиш ишларининг якунланиши натижасида “Қизил Равот” подстанциясининг барқарорлиги ва ишончлилиги сезиларли даражада оширилади, бу билан замонавий ускуна ва жиҳозлар асосида янгиланган нимстанция орқали истеъмолчиларга узлуксиз ва сифатли электр энергиясини етказиб бериш имконияти яратилади.
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ Матбуот хизмати.