Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигига 3 та қуёш фотоэлектр станцияларини (ҚФЭС) қуриш бўйича мустақил электр энергияси ишлаб чиқарувчилар (инвесторлар – ишлаб чиқарувчилар) учун тендернинг биринчи босқичи (Таклифлар сўрови – RFQ) бошланиши ҳақидаги эълонга жавобан халқаро компаниялардан 15 та аризалар келиб тушди.
Лойиҳа Халқаро молия корпорацияси кўмагида Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилмоқда.
Лойиҳа Наманган, Бухоро ва Хоразм вилоятларида умумий қуввати 500 МВтгача бўлган учта қуёш фотоэлектр станциясини қуришни назарда тутади.
Тендер жараёни энг юқори халқаро стандартлар ҳамда очиқлик ва ошкоралик талабларига мос келади. Тендерда иштирок этишни хоҳловчиларнинг барчасига бепул кириш учун очиқ киришда малака сўрови тақдим этилди.
Тендер комиссияси тендер иштирокчиларидан таклифларни олгандан сўнг, қабул қилинган таклифларнинг тўлиқлиги ва изчиллигини баҳолаш учун юборилади, шундан сўнг малакали иштирокчиларнинг “қисқа рўйхати” эълон қилинади, улар кейинчалик тендернинг иккинчи босқичига (Таклифлар сўрови – RFQ) қўйилади.
Ўз аризаларини топширган компаниялар рўйхати (алифбо тартибида):
1. Abu Dhabi Future Energy Company PJSC- Masdar
2. ACME Solar Holdings Private Limited
3. Alarko Holding A.S.
4. Elsewedy Electric S.A.E.
5. Gaia Energy Limited
6. International Company for Water and Power Project (ACWA Power)
7. Jinko Power Technology Co.
8. Nebras Power
9. Powerchina International Group Limited
10. ReNew Power Private Limited
11. Solarpack Coporacion Technologica S.A.
12. TBEA Xingjiang SunOasis Co
13. TNB Renewables Sdn. Bhd.
14. Voltalia SA
15. Xian LONGI Clean Energy Co.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати