Тошкент вилоятида электр энергияси таъминоти янада яхшиланади
Тошкент вилояти истеъмолчиларининг электр таъминотига ортиб бораётган талабини қоплаш мақсадида, узунлиги 18 км бўлган 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоғини “Сирғали” подстанциясига улаш ишлари амалга оширилмоқда.
Мазкур 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоғини қуриш ишлари “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.
Қурилиш-монтаж ишлари жорий йилнинг охирига қадар якунланиши режалаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати
01.12.2021
531
Охирги янгиликлар