Ижтимоий тармоқларда “Пойтахт аҳолисининг аксарият қисмини ичимлик суви билан таъминловчи “Қодирия” сув иншоотида электр таъминотидаги узилишлар туфайли ичимлик суви таъминоти узилиб қолган” дея хабар эълон қилинди.
Ушбу хабар юзасидан Энергетика вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.
Маълумки, пойтахт аҳолисини сув билан таъминловчи “Қодирия” сув иншооти 3 та бир бирига боғлиқ бўлмаган электр узатиш тармоқлари орқали электр энергияси билан таъминланади.
Бугун, 3 декабрь куни ушбу тармоқларнинг 2 тасида қисқа муддатли (12 дақиқа) ўчиш содир бўлди. Бу вақтда учинчи электр узатиш тармоғи орқали “Қодирия” сув иншооти электр энергияси билан таъминланган.
Шундай қилиб, электр энергиясининг бу ҳолати Тошкент аҳолисининг сув таъминотида узилишларга сабаб бўла олмади.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати