Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида жойлашган “Миллат хазинаси” номли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларига Энергетика вазирлиги томонидан энерготежамкорлик ва энергосамарадорликка бағишланган “Super Leo” китоблари топширилди.
Аввал ҳабар берганимиздек, Энергетика вазирлиги ва ERIELL Group томонидан бугунги кунда долзарб бўлган энерготежамкорлик ва энергосамарадорликка бағишланган китоб чоп этилган эди.
“Super Leo” – бу болаликдан энергия самарадорлиги тўғрисидаги билимлардан хабардорликка тарғиб қилувчи китобдир.
Ушбу китобда Leo шер боласи ва унинг оиласи, энергия тежаш ҳақида осон ва қизиқарли тарзда cўзлаб беришган.
Китобда энергия ресурслари ишлаб чиқарилиб хонадонимизга етиб келгунга қадар қанчалар машаққатли ва қиммат эканлиги оддий тилда тушунтирилган. Китоб бугунги кунда барчамиз учун жуда зарур бўлган энергия ресурсларидан болаликданоқ тежаб фойдаланишни ўргатади.
Мактабгача ёшдаги болаларнинг экологик билими ёшлигиданоқ табиатни ва атроф-муҳитни англаш, ҳурмат қилиш ва ҳимоя қилишга ёрдам беради. Улар глобал иқлим ўзгариши шароитида энергия ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги каби тушунчаларнинг аҳамиятини билиб оладилар.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати