Ўзбекистон Республикаси Жаҳон банкидан Ўзбекистоннинг магистрал электр тармоқларини модернизация қилиш ва модернизацияни амалга ошириш лойиҳасини молиялаштириш учун 150 миллион доллар миқдорида кредит олди. Маблағларнинг бир қисми ушбу лойиҳани ишлаб чиқиш бўйича юқори малакали маслаҳатчи ва эксперт хизматларини танлаш ва тўлашга йўналтирилади.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ манфаатдор ва малакали мутахассисларни қуйида келтирилган лавозимга номзод бўлиш учун батафсил резюмини тақдим этишга таклиф қилади.
Яқинда "Ўзбекэнерго" электр энергиясини ишлаб чиқариш, ташиш, тақсимлаш ва сотиш билан шуғулланадиган учта алоҳида тизимга бўлинганидан сўнг Ўзбекистон ҳукумати «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ташкил этишга ёрдам бериш учун халқаро эксперт қидирмоқда.
Худди шу каби сўровлар "Иссиқлик электр тармоқлари" АЖ, "Минтақавий электр тармоқлари" АЖ, шунингдек "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан ҳам тақдим этилиб, ёлланган мутахассис ижроия кенгашнинг мустақил аъзоси этиб тайинланади.
Номзоднинг вазифаларига «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ компаниясини яратиш ва фойдаланишга топширишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш, шу жумладан умумий стратегик йўналишларни ишлаб чиқиш, шунингдек молиявий режалаштириш ва бухгалтерия ҳисобини юритиш, тизим фаолиятини йўлга қўйиш ва модернизация қилиш киради.
Фақат қуйидаги мезонларга жавоб берадиган индивидуал мутахассислар номзодлар деб ҳисобланади.
Жавоб хатида сиз талабгор бўлган йўналиш аниқ кўрсатилиши, хат инглиз тилида ёзилган бўлиши ва хатга ўзингиз ҳақингиздаги батафсил резюме ҳамда талаб этилса, мутахассислигингизни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси илова этилиши шарт.
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
- узатиш компаниялари ёки тизим операторларини бошқариш бўйича 10 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлиш;
- энергетика соҳаси бўйича олий маълумот (масалан, электротехника, энергетика иқтисодиёти ёки молия, бизнес ва маъмурият);
- инглиз тилини оғзаки ва ёзма тарзда эркин билиш;
- рус тилини мукаммал билиш устунлик беради;
- турдош соҳалар бўйича халқаро профессионал сертификатлар, шунингдек энергетика соҳасининг тажрибали экспертлари томонидан берилган тавсиф хатлари устунлик беради;
- аъло даражада бошқарув қобилияти, жамоада ишлаш ва мулоқот қилиш қобилиятлари;
- ташкилотчилик, аниқ иш режаси тузиш ва унга амал қилиш қобилияти;
- мижозлар билан яхши иш муносабатларини ўрнатиш қобилияти.
Махсус иш тажрибаси:
- ўтказиш ишлар бўйича бошқариш ва ташкил этиш билан боғлиқ бир қатор масалаларда тажриба;
- институционал, ташкилий, молиявий, маъмурий ва бошқарув омиллари бўйича билимга эга бўлиш, чунки улар тижорат нуқтаи назаридан узатувчи корхона самарадорлигига самарали кўрсатиши мумкин.
Электрон материаллар қуйидаги электрон манзилда қабул қилинади: grp_modern@mail.ru. Шунингдек, ҳужжатларни ёзма тарзда юқорида кўрсатилган йўналишларга номзод сифатида қуйидаги манзилга юбиш мумкин. 100000, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Истиқлол кўчаси, 6.
Раис - Исоқулов Д.
"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ, харидлар бўйича қўмита раиси.
Қўшимча маълумот олиш учун алоқа:
Харид қилувчи ташкилот: "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ.
Боғланиш учун масъул шахс: Иргашев Уйғун
Телефон: +998 (71) 208 55 92