Энергетика вазирлиги: 2021 йилда юқори кучланишли 19 та подстанция қуввати 1 855 МВАга оширилди
Энергетика вазирлиги тизимидаги “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан 2021 йилда олиб борилган тизимли ишлар натижасида юқори кучланишли 19 та подстанция қуввати қўшимча 1 855 МВАга (мегавольт ампер) оширилди.
Бунинг натижасида, республиканинг барча вилоятларидаги юқори кучланишли подстанцияларнинг қувват ўтказиш қобилияти яхшиланди.
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати
08.01.2022
641
Охирги янгиликлар