Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги
  • РУ
  • ЎЗ
  • EN
  • Вазирлик ҳақида
    • Вазирлик ҳақида
    • Ҳайъат
    • Раҳбарият
    • Бўш иш ўринлари
    • Вазирлик тузилмаси
    • Илмий-техник кенгаш
    • Марказий аппарат
  • Матбуот маркази
    • Янгиликлар
    • Эълонлар
    • Раҳбариятнинг чиқиш ва баёнотлари
    • Медиа-режа
    • ОАВ биз ҳақимизда
    • Ахборот хизмати билан боғланиш
    • Мурожаатлар статистикаси
    • Энергия самарадорлиги бўйича ахборот портали
    • Ўзбекистон қаҳрамони
    • Тарифлар
    • Очиқ маълумотлар портали
    • Илмий ишлар
    • Режалаштирилган ўчиришлар
  • ФАОЛИЯТ
    • Ривожланиш концепцияси ва инвестицион имкониятлар
    • Нефть ва газ тармоғи
    • Электр энергетика тармоғи
    • Атом энергетикаси соҳаси
    • Қайта тикланувчи энергия манбалари
    • Энергия самарадоролиги ва энергия тежамкорлиги
    • Энергетика соҳасида давлат назорати
    • Нефть ва газ соҳасида давлат назорати
    • Халқаро ҳамкорлик
    • Коррупцияга қарши кураш
    • Одоб-аҳлоқ қоидалари
    • Битимларни амалга ошириш гуруҳи
  • Ҳужжатлар
    • Қонунлар
    • Президент фармон, қарор ва фармойишлари
    • Ҳуқумат қарори ва фармойишлари
    • Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган меъёрий ҳужжатлар
  • Боғланиш
  • Ёшлар иттифоқи
    • Фаолият
    • Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
    • Ташкилий тузилма
    • Янгиликлар
    • Фото лавҳа
  • Save Energy
    • Янгиликлар
    • Қоидалар
    • Танлов комиссияси
    • Ариза
  • Касаба уюшмаси
    • Янгиликлар
    • Эълонлар

Сайт бўйича қидирув

Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги
  • E-mail: info@minenergy.uz
  • Кўриниш

    A
    A
    A

    Шрифт ўлчами

    0% га катталаштириш
    0% га катталаштириш
  • РУ
  • ЎЗ
  • EN
  • Вазирлик ҳақида
    • Вазирлик ҳақида
    • Ҳайъат
    • Раҳбарият
    • Бўш иш ўринлари
    • Вазирлик тузилмаси
    • Илмий-техник кенгаш
    • Марказий аппарат
  • Матбуот маркази
    • Янгиликлар
    • Эълонлар
    • Раҳбариятнинг чиқиш ва баёнотлари
    • Медиа-режа
    • ОАВ биз ҳақимизда
    • Ахборот хизмати билан боғланиш
    • Мурожаатлар статистикаси
    • Энергия самарадорлиги бўйича ахборот портали
    • Ўзбекистон қаҳрамони
    • Тарифлар
    • Очиқ маълумотлар портали
    • Илмий ишлар
    • Режалаштирилган ўчиришлар
  • ФАОЛИЯТ
    • Ривожланиш концепцияси ва инвестицион имкониятлар
    • Нефть ва газ тармоғи
    • Электр энергетика тармоғи
    • Атом энергетикаси соҳаси
    • Қайта тикланувчи энергия манбалари
    • Энергия самарадоролиги ва энергия тежамкорлиги
    • Энергетика соҳасида давлат назорати
    • Нефть ва газ соҳасида давлат назорати
    • Халқаро ҳамкорлик
    • Коррупцияга қарши кураш
    • Одоб-аҳлоқ қоидалари
    • Битимларни амалга ошириш гуруҳи
  • Ҳужжатлар
    • Қонунлар
    • Президент фармон, қарор ва фармойишлари
    • Ҳуқумат қарори ва фармойишлари
    • Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган меъёрий ҳужжатлар
  • Боғланиш
  • Ёшлар иттифоқи
    • Фаолият
    • Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
    • Ташкилий тузилма
    • Янгиликлар
    • Фото лавҳа
  • Save Energy
    • Янгиликлар
    • Қоидалар
    • Танлов комиссияси
    • Ариза
  • Касаба уюшмаси
    • Янгиликлар
    • Эълонлар
Энергетика вазирлиги Матбуот-штаби: 2021 йилда магистрал электр узатиш тармоқлари ва подстанцияларда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди — видео
  • Асосий
  • Матбуот маркази
  • Энергетика вазирлиги Матбуот-штаби: 2021 йилда магистрал электр узатиш тармоқлари ва подстанцияларда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди — видео

Мамлакатимиз аҳолисининг сони ошиб бориши, юртдошларимизнинг электр ускуна ва жиҳозларидан фойдаланиш кўламининг йилдан-йилга кенгайиб бораётгани, шу билан бирга, республикамизда кичик бизнес ва тадбиркорликка кенг имкониятлар берилаётгани, қатор инвестиция дастурлари ҳисобига йирик саноат корхоналари очилаётгани — электр энергияси истеъмоли кун сайин ошиб боришига сабаб бўлмоқда. Демакки, электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш тармоқлари изчил ривожланиб бориши, янги объектлар қурилиб, мавжудлари янгиланиб бориши лозим.

 

Ижозатингиз билан, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилган ишлар кўламини рақамлар ифодаси ва инфографика шаклидаги кисқача баён қилсак.

Аввало, мамлакатимиз электр энергетика тармоғида мавжуд юқори кучланишли электр тармоқларининг узунлиги ошиб бориши динамикасига эътибор берсак.

 

 

https://t.me/minenergy_uz/4231

Инфографикада кўриниб турганидек, Ўзбекистон электр энергетика тармоғидаги юқори кучланишли — 110, 220 ва 500 киловольт магистрал электр узатиш тармоқлари узунлиги 2005 йилдан 2022 йилгача изчил ошиб борган. Таққослаш ва таҳлил учун шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, 2005–2016 йиллар давомида, яъни 11 йил давомида 898,8 км юқори кучланишли электр тармоқлари янгидан қурилган бўлса, 2017–2021 йилларда, яъни охирги 5 йил давомида узунлиги 1833,2 км бўлган юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари фойдаланишга топширилган.

Худди шундай ўсиш динамикасини юқори кучланишли подстанциялар сони ошиб боришида ҳам кузатишимиз мумкин.

 

Инфографика

 

https://t.me/minenergy_uz/4239

Эътиборингизга ҳавола этилаётган инфографикада кўрсатилганидек, Ўзбекистон электр энергетика балансидаги 110, 220 ва 500 киловольт кучланишли подстанциялар сони 2005–2021 йиллар оралиғида 17 тага кўпайиб, электр таъминотининг ишончлилиги ошириб борилган.

Мисол учун, 2005–2016 йилларда, яъни 11 йил давомида 8 та подстанция қурилган бўлса, 2017–2021 йиллар, яъни 5 йил давомида 8 та юқори кучланишли подстанция фойдаланишга топширилган.

Энди эътиборингизни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан 2021 йилда амалга оширилган ишларга қаратсак (вилоятлар кесимида).

Жорий йилда Қорақалпоғистон Республикасида 125 МВА (мегавольт•ампер) қўшимча қувват яратилган бўлса, Андижон вилоятида жами 200 МВА қўшимча қувват яратилди. Бухоро вилоятида электр таъминоти ишончлилигини оширишга хизмат қиладиган модернизация-реконструкция ишлари эвазига 128 МВА қувват яратилишига эришилди.

Жиззах вилоятидаги 110 кВли “ДНС-2” подстанцияси реконструкция қилиниб, 220 кВ кучланишли подстанцияга айлантирилаётган бўлса, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида 220 кВли “Амир Темур” подстанцияси янгидан қурилиб фойдаланишга топширилди ва вилоятда 125 МВА қўшимча қувват яратилди. Бу эса бошқа подстанциялар юкламасини меъёрга келтириш баробарида 110 кВли “Яккабоғ–1” ва “Яккабоғ–2” ҳаво электр узатиш тармоқларида ўта юклама ҳосил бўлиши ҳолатларининг олдини олди.

Шунингдек, электр энергиясига бўлган талаб жадал ўсиб бораётган Самарқанд вилоятида ҳам бир нечта модернизация-реконструкция ишлари амалга оширилиб, электр тармоқлари капитал таъмирдан чиқарилди. Самарқандликлар электр таъминоти ишончлилигини ошириш мақсадида вилоятда жами бўлиб 359 МВА қўшимча қувват яратилди.

Навоий вилоятида 243 МВА қўшимча қувват яратилиб, Кармана туманида жорий йилда фойдаланишга топширилган 100 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси ягона энергетика тизимига уланди. Наманган вилоятида эса 200 МВА қўшимча қувват яратилиб, вилоятнинг Чортоқ, Учқўрғон ва Норин туманлари электр таъминотидаги ишончлилик бирмунча оширилди.

Сирдарё вилоятида янги бунёд этилган металл қуйиш заводининг ташқи электр таъминоти яхшиланиши учун бир қатор амалиётлар бажарилди. Бу эса, ўз навбатида, кичик ва ўрта бизнес корхоналарининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қоплашга хизмат қилади.

Фарғона вилоятидаги юқори кучланишли подстанцияларда олиб борилган модернизация ва реконструкция ишлари натижасида 125 МВА қўшимча қувват яратилди. Бундай амалиётлар Хоразм вилоятида ҳам бажарилиб, “Хоразм” подстанциясининг қуввати 75 МВАга оширилди. Жорий йилнинг апрель ойида Хоразмда реактив қувват манбаи қурилмасининг ишга туширилиши электр тармоқларида ҳосил бўладиган реактив қувват сарфини компенсация қилиб, истеъмолчиларга етказиб берадиган кучланиш пасайиб кетишининг олди олинди.

Тошкент вилоятидаги мавжуд юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари капитал таъмирланиб ва модернизация ва реконструкция ишлари натижасида вилоятда 150 МВА қўшимча қувватга яратилди. Тошкент шаҳрида ҳам капитал таъмирлаш, модернизация ва реконструкция ишлари олиб борилди.

Жиззах вилоятидаги “ДНС-2” подстанциясида 85 МВАга қўшимча қувват яратилди ва 2021 йилда юқори кучланишли 19 та подстанцияларда жами қўшимча 1815 МВАга оширилди.

Бундан ташқари, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ тасарруфидаги подстанцияларда энергия самарадорлигини оширишга қаратилган аниқ чоралар кўрилган бўлиб, 165 дона ҳаво ўчиргичи замонавий элегазли ўчиргичларга алмаштирилди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, мамлакатимизда электр энергияга бўлган талаб ортиб боргани сари ҳам магистрал электр тармоқлари, ҳам юқори кучланишли подстанциялардаги ўсиш кўрсаткичлари ошиб бормоқда.

 

Инфографика

 

https://t.me/minenergy_uz/4092

Умуман олганда, 2019–2021 йиллар давомида юқори кучланишли подстанцияларда 3953 МВА қўшимча қувват яратилди. Мазкур яратилган қувватлар республиканинг максимал истеъмол қувватига нисбатан 33,5 фоиз оширилди.

Инфографика

 

https://t.me/minenergy_uz/4107

Агар таҳлил ва таққослашни 5 йилликларга бўлиб кўрсак, юқори кучланишли элекр тармоқлари ва подстанцияда амалга оширилаётган ишлар кўлами изчил ортиб бораётганини кўришимиз мумкин. Мисол учун, 2012–2016 йилларда 680 МВА қўшимча қувват яратилган бўлса, бу кўрсаткич 2017–2021 йилларда 5 621 МВАни ташкил этган.

 

“Ўзбекистон МЭТ” АЖ Ахборот хизмати

10.01.2022
188
Охирги янгиликлар
“Олтин қалам” XVI Миллий мукофоти учун халқаро танловда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати “ОАВ билан энг фаол ҳамкор ахборот хизмати” номинациясида ғолиб деб топилди
04.05.2022
324
18-20 май кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги кўмагида “Энергетика тадбирлари блоки” бўлиб ўтади
27.04.2022
394
Замонавий электр станцияси ишга туширилди, яна бирининг қурилиши бошланди
30.03.2022
654
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги
  • Вазирлик ҳақида
    • Вазирлик ҳақида
    • Ҳайъат
    • Раҳбарият
    • Бўш иш ўринлари
    • Вазирлик тузилмаси
    • Илмий-техник кенгаш
    • Марказий аппарат
  • Матбуот маркази
    • Янгиликлар
    • Эълонлар
    • Раҳбариятнинг чиқиш ва баёнотлари
    • Медиа-режа
    • ОАВ биз ҳақимизда
    • Ахборот хизмати билан боғланиш
    • Мурожаатлар статистикаси
    • Энергия самарадорлиги бўйича ахборот портали
    • Ўзбекистон қаҳрамони
    • Тарифлар
    • Очиқ маълумотлар портали
    • Илмий ишлар
    • Режалаштирилган ўчиришлар
  • ФАОЛИЯТ
    • Ривожланиш концепцияси ва инвестицион имкониятлар
    • Нефть ва газ тармоғи
    • Электр энергетика тармоғи
    • Атом энергетикаси соҳаси
    • Қайта тикланувчи энергия манбалари
    • Энергия самарадоролиги ва энергия тежамкорлиги
    • Энергетика соҳасида давлат назорати
    • Нефть ва газ соҳасида давлат назорати
    • Халқаро ҳамкорлик
    • Коррупцияга қарши кураш
    • Одоб-аҳлоқ қоидалари
    • Битимларни амалга ошириш гуруҳи
  • Ҳужжатлар
    • Қонунлар
    • Президент фармон, қарор ва фармойишлари
    • Ҳуқумат қарори ва фармойишлари
    • Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган меъёрий ҳужжатлар
  • Боғланиш
  • Ёшлар иттифоқи
    • Фаолият
    • Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
    • Ташкилий тузилма
    • Янгиликлар
    • Фото лавҳа
  • Save Energy
    • Янгиликлар
    • Қоидалар
    • Танлов комиссияси
    • Ариза
  • Касаба уюшмаси
    • Янгиликлар
    • Эълонлар
Маълумотлардан фойдаланилганда
www.minenergy.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2019 - 2022 ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ВА ГАЗ ТАЪМИНОТИ БИЛАН БОҒЛИҚ САВОЛЛАР ЮЗАСИДАН МУРОЖААТ МАНЗИЛЛАРИ РЎЙХАТИ
  • Ишонч телефони 71-236-38-22
  • Иш тартиби: 9:00 дан 18:00 гача
  • Тушлик: 13:00-14:00
  • Қабул кунлариДушанба - Жума
  • Call марказ - 1154 (электр энергияси бўйича)
    - 1104 (газ таъминоти бўйича)
Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг