Сўнгги беш йилда 4,2 миллиондан ортиқ аҳоли хонадонларининг электр таъминоти яхшиланди
2017-2021 йиллар давомида узунлиги 40 600 км бўлган электр узатиш тармоқлари ва 12 900 та трансформатор пунктлари янгиланди.
Бунинг натижасида республика бўйича 7,3 мингдан ортиқ маҳалла фуқаролар йиғинидаги 4,2 миллиондан ортиқ аҳоли хонадонларининг электр энергияси таъминоти яхшиланди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилда узунлиги 15 000 км бўлган электр узатиш тармоқлари ва 4 000 та трансформатор пунктлари янгиланади.
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати
10.01.2022
472
Охирги янгиликлар