“Иссиқлик электр станциялари” АЖ тизимидаги барча корхоналарда электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш ишлари кун-у тун барқарор ташкил этилмоқда.
Барча электр станцияларда суткада 24 соат фаолият кўрсатувчи махсус навбатчилик гуруҳлари ташкил этилган.
Айни қиш кунларида электр станциялар ва марказлар томонидан ўртача 193,5 млн. кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилмоқда.
Асосий эътибор ёқилғи сарфини тежаш, натижада маҳсулот таннархини пасайтиришга ҳамда ишлаб чиқариш жараёни барқарорлигини таъминлашга қаратилган.
Ишлаб чиқариш ишларини мувофиқлаштириш “Иссиқлик электр станциялари” АЖ диспетчерлик-мониторинг маркази томонидан амалга оширилмоқда.
Маълумот учун, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг 90 фоизи иссиқлик электр станциялари ва марказлари улушига тўғри келади.
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ Матбуот хизмати.