Тошкент шаҳри ва республикамизнинг айрим вилоятларида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланган
Тошкент шаҳри ва республикамизнинг айрим вилоятларида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланган.
Бироқ, айрим носозликлар туфайли трансформатор пунктлари, подстанциялар ва кабель тармоқларида муаммолар пайдо бўлиши ва электр таъминотида узилиши кузатилган ҳолатлар бўлиши мумкин.
Шу сабабли, баъзи хонадонлар ҳали ҳам электр энергиясига уланмаган бўлиши мумкин. Бу каби муаммоларни бартараф этиш учун махсус бригадалар ташкил этилган бўлиб, юзага келган муаммолар зудлик билан бартараф этилади.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати
26.01.2022
431
Охирги янгиликлар