
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар Тошкент шаҳрида 29-31 октябрь кунлари бўлиб ўтган INNOWEEK 2019 Иккинчи халқаро инновацион ғоялар кўргазмасида ягона стенд доирасида иштирок этди.
Мазкур кенг кўламли тадбирда иштирок этиш Энергетика вазирлиги учун мамлакат Президенти томонидан 22.08.2019 йилда имзоланган “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида”ги №ПҚ-4422 сони қарорида кўрсатилган вазифаларни ижро этишда муҳим аҳамият касб этади.
Ушбу мақсадда INNOWEEK 2019 кўргазмасида «Энергия самарадорлиги ва энергия тежамкорлиги» стенди намойиш этилиб, унда бу борадаги инновацион ёндашувлар намойиш этилди.

Кўргазмага ташриф буюрувчилар, шунингдек Энергетика вазирлиги томонидан намойиш этилган стендда бугунги кунда бутун Ўзбекистон бўйлаб ўрнатилаётган АСКУЭ ускуналар, яъни ақлли ҳисоблагичларнинг имкониятлари билан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

Ташриф буюрувчиларнинг саволларига INNOWEEK 2019 кўргазмасида ҳозир бўлиб турган Энергетика вазирлиги ва унинг ҳузуридаги ташкилотлар вакиллари бажонидил жавоб қайтардилар.

Шунингдек, Тошкент ИЭСда 370 МВт қувватга эга буғ-газ қурилмаси ва Энергетика вазирлиги томонидан ушбу кўргазма учун махсус тайёрланган бошқа объектларни барпо этиш лойиҳаси ташриф буюрувчилар ва иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Энергетика вазирлиги томонидан тақдим этилган инновацион таклифлар орасида анъанавий ва доимий равишда қишлоқ жойларида сувни иситиш манбалари ўрнини босадиган гидротехника тизимлари ва бошқа замонавий лойиҳалар ҳам мавжуд.
"Ушбу кўргазмада биз меҳмонларимизга яна бир бор бозорда ўхшаши бўлмаган инновацион маҳсулотимизни намойиш этдик. Булар «SensusNM» «Sanar» «Sensus» ултратовушли газ ҳисоблагичлари учун “Телеметрия ва клапанли модул" (МТК)дир. Айни пайтда уларнинг барчаси яхши ишламоқда ва улар ҳозирги вақтда Ўзбекистонда тақдим этилаётган бошқа ҳисоблагичлар таъминлай олмайдиган жуда яхши натижаларни кўрсатмоқда”, – деди «GAZ-METER» МЧЖ директори Т.Зиннатуллин.

Кўргазмада қатнашиш натижаларига кўра, Энергетика вазирлиги ва унинг таркибига кирувчи компаниялар турли ютуқлар учун 8 та сертификат билан тақдирланди. Хусусан, Энергетика вазирлиги "Келажакнинг энг яхши стенди" учун сертификат билан тақдирланди.
INNOWEEK 2019 кўргазмаси - бу янги ҳамкорларни излаш, инновацион ечимлар, B2B форматидаги музокаралар ва бошқа тадбирларни ўтказиш, Энергетика вазирлиги фаолиятини бугунги ва эртанги кун талабларига жавоб берадиган даражага кўтариш учун ғоялар, режалар, келишувлар ва уларни амалга ошириш имкониятидир.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати
