“Ўзэнергоинспекция” томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги ПҚ-4407-сонли “Республика иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Мактабгача таълим вазирлиги тасарруфидаги муасасаларда бажарилиши бўйича ўрганишлар ўтказилди.
Кўмир сақланиши ҳолати бўйича:
Ўтказилган ўрганишлар давомида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тасарруфидаги кўмир ёқилғисида иситиладиган жами 3744 та муассасалардан 803 таси (21,4%) кўрилганда, уларнинг 367 тасида (45,7%) кўмир сақланиши ҳолати қониқарсиз эканлиги маълум бўлди.
Мисол учун: Жиззах вилояти, Арнасой туманидаги 4-сонли «Лола» мактабгача таълим муассасасида кўмир сақлаш учун махсус омборхонанинг том қисми таъмир талаб ҳолатда, яни том қисми шиферлари синган ҳамда эшиклари ёнувчи материаллар билан тўсилган, бундан ташқари муассаса учун ажратилган кўмир ёқилғисини бир қисми омборхона ташқарисида сақланмоқда. Шунингдек, ушбу кўмир ёқилғисини сақланишига жавобгар шахс тайинланмаган ва уни миқдорини кўрсатиб турувчи тахтачалар ўрнатилмаган.
Наманган вилояти, Косонсой туманидаги 16-сонли мактабгача таълим муассасасида кўмирни сақлаш учун махсус омборхона мавжуд эмаслиги натижасида кўмир ёқилғиси том қимси ёпилган очиқ айвонча тагида сақланмоқда, шунингдек ушбу кўмир ёқилғисини сақланишига жавобгар шахс тайинланмаган ва уни миқдорини кўрсатиб турувчи тахтачалар ўрнатилмаган.
Фарғона вилояти, Қува туманидаги 12-сонли мактабгача таълим муассасасида кўмирни сақлаш учун махсус омборхона мавжуд эмаслиги натижасида, кўмир ёқилғиси том қимси ёпилган очиқ айвонча тагида сақланмоқда, шунингдек ушбу кўмир ёқилғисини сақланишига жавобгар шахс тайинланмаган ва уни миқдорини кўрсатиб турувчи тахтачалар ўрнатилмаган.
Фарғона вилояти, Қува туманидаги 10-сонли мактабгача таълим муассасасида кўмир сақлаш учун махсус омборхонанинг том қисми таъмир талаб ҳолатда, яни том қисми шиферлари синган ҳамда эшиклари ёнувчи материаллар билан тўсилган, шунингдек ушбу кўмир ёқилғисини сақланишига жавобгар шахс тайинланмаган ва уни миқдорини кўрсатиб турувчи тахтачалар ўрнатилмаган.
Электр ва иссиқлик қурилмаларининг ҳолати бўйича:
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тасарруфидаги жами 5751 та муассасалардан 1605 таси (27,9%) кўрилганда, уларнинг 1328 тасида (82,7%) электр ва иссиқлик қурилмаларининг техник ҳолати кониқарсиз эканлиги маълум бўлди.
Мисол учун: Фарғона вилояти, Қува туманидаги 2, 5, 8, 9, 12, 13, 14, 16, 20, 22, 23, 25, 31, 33, 41, 42, 44, 45, 49, 50, 51, 52 ва 54-сонли МТМларда электр тақсимлаш қурилмалари жорий таъмирланмаган, эшикларга қулф ўрнатилмаган, огохлантирувчи ва электр таъминоти бир чизиқли белгилар ёзилмаган, электр тақсимлаш қурилмасидаги коммутацион симларнинг очиқ жойлари мавжуд, шунингдек айрим коммутацион аппаратлар носоз ҳолатда экнлиги, автоматларга кабеллар маҳсус учликларсиз уланган ва сақлагичлар ўрнига қўл бола (жучок) симлар тортилганлиги, электр қурилмаларини ерлагичлари электротехник лаборатория синовидан ўтказилмаган.
Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Дўстлик МФЙ, Бухоро кўчасидаги 4-сонли МТМнинг айрим коммутацион аппаратлар носоз холатдалиги, 0,4 кВ сақлагичлар ўрнига қўл бола (жучок) симлар ўрнатилган.
Фарғона вилояти, Фарғона туманидаги 38-сонли МТМнинг 0,4 кВ кучланишли қурилмаларни ерлагичлари электротехник лабаратория синовидан ўтказилмаган.
Фарғона вилояти, Ўзбекистон туманидаги 38-сонли МТМнинг электр хўжалиги учун жавобгар шахс буйруқ асосида тайинланмаган.
Фарғона вилояти, Данғара туманидаги 4-сонли МТМнинг электр тақсимлаш қурилмаларидаги коммутацион қурилмаларнинг симлари очиқ жойлари мавжудлиги, айрим коммутацион аппаратлар носоз холатдалиги, автоматлардаги кабеллар махсус учликларсиз уланган ва стандарт сақлагичлар ўрнига қўлбола (жучок) симлар ўрнатилган.
"Узэнергозинспекция" ахборот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирилиги
матбуот хизмати билан ҳамкорликда