Тараққиёт стратегияси: 2022 йилда гидроэнергетика соҳасида умумий қуввати 173 МВт бўлган 7 та лойиҳа ишга туширилади
Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида юртимизда “яшил” энергетика соҳасини келгусида янада ривожлантиришга алоҳида эътибор берилган.
Хусусан, 2022 йилда гидроэнергетика соҳасида қуйидаги лойиҳалар амалга оширилади:
▪️ Самарқанд вилоятида 3 та янги гидроэлектр станциялар қурилади.
▪️ Сурхондарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятларидаги мавжуд 4 та гидроэлектр станция модернизация қилинади.
Бунинг натижасида 173 МВт янги қувватлар яратилиб, юртимизда гидроэлектр станцияларининг умумий қуввати 2 225 МВтга етказилади.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати
08.02.2022
751
Охирги янгиликлар