“Дубай - EXPO 2020” халқаро кўргазмаси доирасида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ Япониянинг “Mitsubishi Сorporation” компанияси вакиллари билан истиқболдаги лойиҳалар ижроси бўйича музокаралар ўтказди.
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ мана 10 йилдирки “Mitsubishi Сorporation”, “MELCO” ва “Mitsubishi Hitachi Power Systems” компаниялари билан йирик инвестиция лойиҳалари бўйича ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Жумладан, ўтган йиллар давомида “Навоий ИЭС” АЖ, “Толимаржон ИЭС” АЖ ва “Тўрақўрғон ИЭС” УКда электр энергетикаси соҳасидаги йирик генерация қувватлари “Mitsubishi Сorporation” компанияси билан ҳамкорликда фойдаланишга топширилди.
Таъкидлаш керакки, “Mitsubishi Сorporation”, “MELCO” ва “Mitsubishi Hitachi Power Systems” компаниялари билан амалга оширилган лойиҳалар натижасида умумий ўрнатилган қуввати 2 728 МВтни ташкил этувчи замонавий, энергосамарадор генерация объектлари бунёд этилган.
Учрашувда, томонлар мавжуд лойиҳалар ижросини самарали ташкил этиш, фаолият юритаётган энергоблоклардан оқилона фойдаланиш масалаларини муҳокама қилишди.
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ Матбуот хизмати