Юртимиздаги энг тарихий ва салоҳиятли ГЭСлардан бири ҳисобланган Фарҳод ГЭС Сирдарё дарёсида 1943 йил 10 февралида қурилиши бошланган ва 1948 йил 15 февраль куни ГЭС ишга туширилган. Бугун, 15 февраль куни ГЭС ишга туширилганига 74 йил бўлди!
Йиллар давомида доимий эксплуатация жараёнларида ГЭСнинг кўплаб ускуналари жисмонан ва маънан эскириши натижасида ишлаб чикариш қуввати пасайган эди.
Президентимизнинг 2017 йил 2 майдаги “2017-2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги 2947-сон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 октябрдаги “Фарҳод” гидроэлектр станциясини модернизация қилиш тўғрисида”ги 827-сон қарорларига асосан мазкур ГЭСни модернизация ва қайта техник жиҳозлаш ишлари амалга оширилди.
Ушбу модернизация ишлари Россия Федерациясининг “Силовые машины” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилди ва модернизациядан сўнг ГЭСнинг амалдаги қуввати 114 МВтдан 127 МВтга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати