Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясига мувофиқ, юртимизда 15 та янги гидроэлектр станция (ГЭС) қурилади. Шунингдек, мавжуд 5 та ГЭС модернизация қилинади.
Бунинг натижасида, йилига қўшимча 868 МВт электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватлари барпо этилади. Жумладан:
▪️2022 йилда Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида умумий қуввати 173 МВтга тенг бўлган қўшимча гидроэлектр станциялар яратиш бўйича 7 та;
▪️2023 йилда Тошкент вилоятида 1 та ГЭС модернизацияси якунланади ҳамда Қашқадарё ва Андижон вилоятларида жами қуввати 29 МВт бўлган 2 та;
▪️2024 йилда Андижон, Наманган, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида 1 та ГЭС модернизацияси якунланади ҳамда жами қуввати 122 МВт бўлган 4 та;
▪️2025-2026 йилларда Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида жами қуввати 544 МВт бўлган 4 та ГЭСлар ишга туширилади.
Ушбу амалга оширилган ишлар ҳисобига, 2026 йилга бориб юртимизда гидроэлектр станцияларининг умумий қуввати 2 920 МВтга етказилади.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати