“Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти Ахборот коммуникация технологиялари бошқармаси ҳамда жамият таркибидаги корхоналарнинг ахборот хавфсизлиги бўйича ходимлари халқаро IT сертификатини қўлга киритиш учун малака ошириш курсларида иштирок этишмоқда.
Малака ошириш курслари Туркиялик мутахассислар томонидан олиб борилмоқда.
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ Ахборот коммуникация технологиялари бошқармаси бошлиғи В.Орловнинг таъкидлашича, ушбу таълим жараёни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сонли “Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони асосида ташкил этиляпти. Хусусан, ҳужжатнинг 69-бандига кўра, Саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш соҳаларидаги идора ва ташкилотларнинг ахборот технологияларига ихтисослаштирилган таркибий бўлинмалари ходимларининг малакасини ошириш, шу жумладан хорижий ўқув муассасаларида ўқитиб, халқаро IT-сертификатга эга ходимлар улушини ошириш белгиланган.
Фармон ижросини таъминлаш мақсадида “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти томонидан “TURKCERT BELGELENDIRME HIZMETLERI” компанияси билан ҳамкорликда ISO 27001:2018 сертификати бўйича ташкилотнинг ахборот коммуникация технологиялари бошқармаси ходимлари малакасини ошириш, тизимга халқаро тажрибани жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ Матбуот хизмати