Давлатимиз раҳбарининг “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, аҳоли билан ўзаро ҳисоб-китоб тизимини автоматлаштириш, “ақлли” газ ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари изчил амалга оширилмоқда.
Қарорга асосан, республика аҳоли хонадонларига 3 млн 546 минг 148 дона “ақлли” газ ҳисоблагич ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, 8 март ҳолатига 2 млн 681 минг 088 та (78%) ҳисоблагич ўрнатилди. Хусусан:
▪️Қорақалпоғистон Республисида — 155 029 дона (64%);
▪️Андижон вилоятида — 205 985 дона (93%);
▪️Бухоро вилоятида — 210 539 дона (80%);
▪️Жиззах вилоятида — 138 526 дона (96%);
▪️Қашқадарё вилоятида — 127 994 дона (85%);
▪️Навоий вилоятида — 109 510 дона (82%);
▪️Наманган вилоятида — 174 537 дона (106%);
▪️Самарқанд вилоятида — 177 722 дона (63%);
▪️Сурхондарё вилоятида — 92 080 дона (85%);
▪️Сирдарё вилоятида — 110 326 дона (104%);
▪️Тошкент вилоятида — 546 617 дона (92%);
▪️Фарғона вилоятида — 218 455 дона (73%);
▪️Хоразм вилоятида — 161 587 дона (72%);
▪️Тошкент шаҳарда — 192 181 дона (31%) замонавий табиий газ ҳисоблагич ўрнатиб бўлинди.
Республика бўйича газ ҳисоблагичларини ўрнатиш ишлари жорий йилнинг ноябрь ойига қадар якунланади.
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати