2022 йилнинг ўтган 3 ойи давомида Ўзбекистонда 5 та электр станция ишга туширилди. Яна иккита янги станция фойдаланишга топширилиши кутилмоқда
#infografika
2022 йилнинг ўтган 3 ойи давомида Ўзбекистонда 5 та электр станция ишга туширилди. Яна иккита янги станция фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.
Шундай қилиб, жорий йил якунига бориб умумий қуввати 1474 МВт бўлган 6 та иссиқлик электр станция ва битта қуёш фотоэлектр станция ишга тушади.
Натижада Ўзбекистон энергетика тизимининг умумий қуввати 16 000 МВт дан ошади.
Шунингдек, 2022 йилда Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида умумий қуввати 173 МВт бўлган еттита гидроэлектр станция (ГЭС) қурилади ва модернизация қилинади.
Маълумот учун, 2017-2021 йиллар давомида 3547 МВт янги қувватлар яратилди.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати
08.04.2022
659
Охирги янгиликлар