Жорий йилнинг 9 апрель куни Спортни ривожлантириш вазирлиги ташаббуси билан Тошкент вилоятининг Паркент туманида 21-март – “Наврўз” умумхалқ байрамига бағишлаб миллий ва халқ ўйинлари бўйича спорт фестивали ўтказилди.
Унда қатор вазирлик ва идораларда фаолият юритаётган спорт тарғиботчилари ҳамда ёшлар иштирок этди.
Фестивал доирасида миллий кураш, улоқ-кўпкари, от устида кураш, оламон пойга, чиллак, минди, қарабтеп, варрак учириш, бештош каби халқ ўйинлари, шунингдек миллий спорт турлари бўйича беллашувлар бўлиб ўтди.
Фестивал сўнгида ҳар бир йўналиш ва спорт тури бўйича ғолибликни қўлга киритган ёшлар эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Мазкур тадбирда Энергетика вазирлиги жамоаси ҳам муносиб иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати