Жорий йилнинг 20 апрель куни республикамизнинг айрим вилоятларида кучли ёғингарчилик натижасида сел ва тошқинлар юзага келди. Жумладан, Жиззах вилояти, Фориш туманининг “Эгизбулоқ” МФЙ ҳудуди сел тошқини оқибатида турли даражада талофат кўрган. Бунинг натижасида электр энергияси таъминотида ҳам талофатлар юзага келган.
“Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ ва Фориш туман электр таъминоти корхонаси ишчи гуруҳи томонидан талофатни бартараф этиш юзасидан тезкор ишлар амалга оширилди.
Сел олиб кетган таянчларни ўрнига 18-дона темир-бетон таянчлар ўрнатилиб, 3200 метр СИП кабели тортилди. 14-дона сим ёғочлар тўғриланиб, 500 метр электр узатиш ҳаво тармоқлари тикланди. 4-дона трансформатор пунктларида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Талофатни бартараф этиш бўйича ишлар давом этказилмоқда.
“Жиззах ҲEТК” АЖ матбуот хизмати.