Энергетика вазирлиги штаби томонидан 2022 йил апрель ойининг 1-26 кунлари давомида истеъмолчиларнинг табиий газдан фойдаланиш ҳолатлари таҳлил қилинди.
Ўтказилган тадбирларда, ўтган 26 кунда республика бўйича 142 та ҳолатда улуржи истеъмолчилар томонидан амалдаги қоидаларга риоя этмаган ҳолда 5 миллион 437 минг куб метр ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний ва нооқилона фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Бунинг натижасида, газ таъминоти корхоналари манфаатларига 4 миллиард 703 миллион сўм зарар етказилган.
Ушбу миқдордаги табиий газ ўртача 1,5 млн хонадоннинг бир кунлик истеъмолини ташкил қилади.
Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи – Бухоро, Жиззах, Наманган ва Андижон вилоятларида аниқланган.
Аниқланган барча ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг январь-март ойларида республика бўйича улгуржи истеъмолчилар томонидан 25 млрд 831 млн сўм ёки 4 млн хонадоннинг бир кунлик истеъмолига тенг ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниақланган эди.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати