18-20 май кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги кўмагида “Энергетика тадбирлари блоки” бўлиб ўтади.
У қуйидаги кўргазмаларни ўз ичига олади:
1. “Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2022” 24-халқаро кўргазмаси.
2. “Энергетика, энергия тежамкорлик, атом энергетикаси, муқобил энергия манбалари – Power Uzbekistan 2022” халқаро кўргазмасининг 15 йиллиги.
3. “Яшил энергетика технологиялари – GETCA 2022” ихтисослаштирилган бўлими.
Ушбу тадбир нефть, газ ва энергетика соҳасидаги етакчи мутахассисларнинг учрашув жойига айланади, унда энг сўнгги ишланмалар тақдим этилади, олимларнинг тренд маърузалари ва тақдимотлари ўтказилади, шунингдек, келгусидаги ҳамкорлик бўйича меморандум ва битимлар имзоланади.
Кўргазмалар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Халқаро энергетика форуми арафасида ўтказилади.
Тадбир ўтказиладиган жой – “Ўзэкспомарказ” МКМ, №1, 2, 3, 4 павильонлари.
Батафсил: www.oilgas.uz, www.power-uzbekistan.uz, www.getca.uz.