Бугун, 30 апрель куни мамлакатимиз бўйлаб “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари бошланди. Унда Энергетика вазирлиги жамоаси ҳам фаол иштирок этмоқда.
Хусусан, вазирлик ҳодимлари томонидан Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги “Алимкент” кўчаси ҳудудида 500 тупга яқин мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Мазкур умумхалқ хайрия ҳашари Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги тегишли фармойиши асосида ташкил этилди.
Ушбу қутлуғ Рамазон ҳайити арафасида бошланган умумхалқ хайрия ҳашари халқимиз меҳр-оқибати, бирдамлиги ва аҳиллигининг яна бир амалий ифодасидир.
Қайд этиш керакки, умумхалқ хайрия ҳашари Энергетика вазирлиги ва вазирлик тизимидаги барча ташкилотлар томонидан республика ҳудудлари бўйлаб уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати