Юртимизда Рамазон ҳайити байрами ҳамда Хотира ва қадрлаш кунларини юқори даражада ўтказиш мақсадида Энергетика вазирлиги ва тизим ташкилотлари томонидан истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш чоралари кўрилди.
Хусусан, байрам кунлари:
1. Электр станциялар, нефть ва газ объектларининг штат режимида ишлаши таъминланади;
2. Электр тармоқларида фавқулодда ҳолатларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш мақсадида ҳудудлар бўйлаб туну-кун ишлайдиган 504 та аварияга қарши бригадалар ташкил этилди;
3. Истеъмолчиларга табиий ва суюлтирилган газ етказиб бериш сифатини яхшилаш мақсадида туну-кун ишлайдиган 244 та аварияга қарши бригадалар ташкил этилди;
4. Юртимиздаги 2 000дан ортиқ жомеъ масжидларининг энергия русурслари таъминоти ҳолати назоратга олинди;
5. Байрам тадбирлари бўлиб ўтадиган жойлардаги электр тармоқлари назоратга олинди.
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати