Жорий йилнинг 6 ноябрь куни “Kun.uz” интернет нашрида “Бештеракка – трансформатор керак!”: Избоскан туманидаги маҳалла муаммоси ҳақида” сарлавҳали танқидий мақола элон қилинган эди.
Унда Андижон вилоят Избоскан тумани “Беш-Терак” маҳалласида электр энергиясининг кам кучланишлиги ёритилганди. Ушбу ҳолат “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан ўрганилиб, қуйидагилар маълум қилинади.
Айни пайтда “Беш-Терак” маҳалласида яшовчи аҳолининг электр энергияси қувватини ошириш мақсадида қуввати 160 кВА бўлган трансформатор қўшимча ўрнатилмоқда. Бундан ташқари 1,5 км узунликдаги 0,4 кВ кучланишлии ҳаво электр узатиш тармоғи реқонструқция қилиниб, ҳудудда электр тармоқларига тегиб турган дарахт шоҳларидан тозалаш ишлари ҳам олиб борилмоқда.
Избоскан тумани “Беш-Терак” маҳалласи аҳолисининг электр таъминоти билан боғлиқ олиб борилаётган ишлар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан назоратга олинган.
Эслатиб ўтамиз, айни вақтда электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан ишга туширилган Call-Марказининг 11-54 рақами ёки Telegram’даги “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan muloqot” канали (@hetmuloqot, @HET_admin) орқали ҳам ўз мурожаатларингизни йўллашингизни сўраймиз.