Жорий йилнинг 19 май куни Ўзбекистон Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Азим Ахмедхаджаев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаённинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдириш учун Бирлашган Араб Амирликларининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонасига ташриф буюрди.
БААнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Саид Матар Султон ас-Сири ал-Камзий билан суҳбатда Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён раҳбарлиги даврида Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, хусусан, энергетика соҳасидаги қатор қўшма лойиҳалар жадал ривожлангани алоҳида таъкидланди.
Ўз навбатида, амирликнинг дипломатик ваколатхонаси раҳбари кенг кўламли икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлагани ва давом эттиришга тайёрлиги учун чуқур миннатдорлик билдирди.
Элчихонага ташрифи чоғида А.Ахмедхаджаев махсус китобга ҳамдардлик ёзувини битди.