Жорий йилнинг ўтган беш ойи давомида умумий қуввати 1 154 мегаватт бўлган 5 та иссиқлик ва қуввати 100 мегаватт бўлган 1 та қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Хусусан:
Биринчиси, Бухоро вилоятининг Бухоро туманида қуввати 270 мегаватт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станцияси;
Иккинчиси, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 240 мегаватт бўлган буғ-газ қурилмаси;
Учинчиси, Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида қуввати 174 мегаватт бўлган янги иссиқлик электр станцияси;
Тўрттинчиси, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 230 мегаватт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станцияси;
Бешинчиси, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 240 мегаватт бўлган замоаний иссиқлик электр станцияси;
Олтинчиси, Самарқанд вилоятининг Нубород туманида қуввати 100 мегаватт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди.
Ушбу 6 та электр станция йилига 9 миллиард 660 миллион киловатт-соат электр энергия ишлаб чиқаради. Қурилмаларнинг энергия тежамкорлиги ҳисобига йилига 1 миллиард 353 миллион метр куб табиий газ тежалишига эришилади.
Станциялар қурилиши давомида 3 260 нафар иш ўрни яратилган бўлса, улар ишга тушиши натижасида 445 нафар янги иш ўрни яратилди.
Маълумот учун: Жорий йил якунига қадар Сирдарё вилоятининг Ховос туманида қуввати 220 мегаватт бўлган янги иссиқлик электр станцияси (7-электр станция) ишга туширилади.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати