Бугун 8 ноябрь куни кеч соат 24:00 га қадар республикамизнинг айрим ҳудудларида электр энергиясида вақтинча узилишлар бўлади
Бугун 8 ноябрь куни кеч соат 24:00 га қадар республикамизнинг айрим ҳудудларида электр энергиясида вақтинча узилишлар бўлади.
“Талимаржон иссиқлик электр станцияси”(ИЭС)нинг 450 МВт қувватга эга электр энергиясини ишлаб чиқаришга мўлжалланган энергоблогида газ фильтрларини тозалаш учун таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Шу муносабат билан, республикамизнинг айрим ҳудудларида бугун, 8 ноябрь куни соат 24:00 га қадар электр энергиясида вақтинча узилишлар бўлади.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати.
08.11.2019
1414
Охирги янгиликлар