24 июнь. – Азим Ахмедхаджаев ва Николай Шульгинов икки мамлакат ўртасида ёқилғи-энергетика комплекси соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.
Хусусан, томонлар Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги нефт-газ ҳамда электр энергетика соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини, шу жумладан, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни, шунингдек, Ўзбекистоннинг газ экспорт қилувчи давлатлар халқаро ҳамкорлик форуми ишига қўшилишини кўриб чиқдилар.
“Мавжуд муаммолар олдида Ўзбекистон газ экспорт қилувчи давлатлар халқаро ҳамкорлик форумининг тўлиқ аъзоси сифатида иштирок этиши миллий иқтисодиётлар ва бутун жаҳон газ бозорининг барқарор ривожланишини таъминлайди”, – деди вазир.
Бундан ташқари, Марказий Осиё электр энергетика бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашининг иши ва Россиянинг унда тўлақонли аъзо сифатида иштирок этиш имкониятлари муҳокама қилинди.